XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 28 Июль 2017

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Сиз билан учрашиш мен учун катта шараф бўлди. Сизга, Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва халқига яқинда мамлакатингизга ташрифим чоғида кўрсатилган юксак меҳмондўстлик ва самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик изҳор этаман.

Учрашувимизда Сиз баён қилган ва Сизнинг ташаббусингиз билан ишлаб чиқилган 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси асосида Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича дастурингиз менда катта таассурот қолдирди. Мазкур ҳужжат БМТ Барқарор тараққиёт мақсадлари ва 2030 йилгача -барқарор ривожланиш дастури билан ҳамоҳанг бўлиб, Ўзбекистон ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш учун асос сифатида хизмат қилиши мумкин. Сизнинг қўшни давлатлар билан ҳамкорликни -фаоллаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни тўла қўллаб-қувватлайман. БМТ Сизнинг ҳукуматингизни умумий мақсадларимизга, жумладан, Барқарор тараққиёт мақсадларини амалга ошириш, минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва превентив дипломатияни ривожлантириш борасидаги мақсадларга эришиш учун қўллаб-қувватлашга тайёр. 

Сиз ва ҳукуматингизга БМТнинг Марказий Осиёда превентив дипломатия бўйича минтақавий марказини тўла қўллаб-қувватлаётганингиз ва ҳамкорлик қилаётганингиз учун самимий миннатдорлик изҳор этаман.

Марказий Осиёга ташрифимнинг асосий мақсадларидан бири бўлган Нукус ва Мўйноққа боришимга кўмаклашганингиз учун алоҳида ташаккур билдираман. Орол денгизи тезлик билан қуриб бораётгани мени қаттиқ ташвишга солди ва бу фалокатдан азият чекаётган аҳоли билан учрашувдан ғоят таъсирландим. Ишонтириб айтаманки, БМТ Сизнинг ушбу фожиа оқибатларини бартараф этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларингизни бундан буён ҳам қўллаб-қувватлашга тайёр.

Ҳукуматингиз ташрифим давомида кенг логистик ёрдам кўрсатгани сафарим муваффақиятли ўтишида муҳим роль ўйнади. Бунинг учун ҳам миннатдорлик изҳор этаман. 

Буюк Ипак йўлининг дурдоналаридан бўлган гўзал Самарқандни яна бир бор кўрганимдан беҳад хурсандман. Маданиятлар чорраҳасида жойлашган бу шаҳарнинг кўп асрлик тарихи ва серқирра маданияти бугун ҳам бутун дунё учун намуна бўлиб қолмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси БМТ билан ишончли ҳамкорлик қилаётгани учун ташаккур билдираман ва Ўзбекистон халқининг манфаати йўлида ҳамкорлигимизни давом -эттиришимизни сабрсизлик билан кутаман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурматимни қабул қилгайсиз.

Самимий ва эзгу тилаклар билан,

Антониу ГУТЕРРИШ,

БМТ Бош котиби.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Самимий қутловлар Самимий миннатдорлик »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган