XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 12 Июль 2017

Ўзбекистон Президенти Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 11 июль куни Тошкентга амалий ташриф билан келган Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередовни қабул қилди. 

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари дўст Туркманистон халқига ва Президент Гурбангули Бердимуҳамедовга ўзининг чуқур ҳурматини изҳор этди ва самимий саломини йўллади. 

Сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро муносабатлар изчил -ривожланиб, мустаҳкамланиб бораётгани мамнуният билан таъкидланди.

Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга шу йилнинг март ойидаги илк давлат ташрифи, май ва июнь ойларида «Аваза» сайёҳлик зонаси ва Қозоғистон пойтахти Остонадаги амалий учрашувлар, шунингдек, икки давлат раҳбарларининг мунтазам мулоқотлари Ўзбекистон билан Туркманистон ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиққани ва Стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома қоидаларини амалга оширишни таъминлаётгани қайд этилди. 

Айни пайтда келишувларга мувофиқ, Ўзбекистон ва Туркманистон компания ва корхоналари қиймати 200 миллион доллардан зиёд қўшма ташқи савдо шартнома ва битимларни амалга оширмоқда. 

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги соҳасида тизимли ва узоқ муддатли ҳамкорлик йўлга қўйилди, Туркманистонга нав-батдаги пахта териш машиналари, культиватор ва бошқа замонавий техникалар етказиб берилди. Шу ойда Ашхободда Савдо-сервис маркази ўз фаолиятини бошлайди. 

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти корхоналари базасида Туркманистон темир йўллари ҳаракатланувчи таркибини таъмирлаш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда. 

Туркманобод — Фароб автомобиль ва темир йўл кўприклари очилгач, мамлакатларимиз ўртасида транзит ташишлар ҳажми сезиларли даражада кўпайди. Ўзбекистоннинг фақат темир йўл орқали Туркманистон ҳудудидан ўтган экспорт юклари ҳажми 25 фоиз ошди. 

Маданий-гуманитар соҳада ҳам ҳамкорлик жадал ривожланмоқда. Тошкентда Ашхобод боғини ташкил қилиш ишлари бошланди. Сентябрь ойида спортчиларимиз Туркманистон пойтахтида ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги Осиё ўйинларида иштирок этади. 

Суҳбат чоғида мамлакатларимиз ўртасида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, стратегик шерикликни мустаҳкамлашга қаратилган янги йўналишларни белгилаш ва истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалалари муҳокама этилди. 

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг долзарб масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари — ташқи ишлар вазири Рашид Мередов Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг Ўзбекистон халқи ва унинг раҳбари Президент Шавкат Мирзиёевга чуқур ҳурмати ва эзгу тилакларини етказди. Р. Мередов Туркманистон икки давлат ўртасидаги кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

ЎзА.

Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ ва

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+