XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 30 Июнь 2017

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 июнь куни Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан телефон орқали мулоқот қилди.

Давлатимиз раҳбари суҳбат аввалида Туркманистон Президентини 60 йиллик юбилейи муносабати билан самимий муборакбод этди. 

Ўзбекистонда Туркманистон Президентини жаҳон миқёсидаги буюк давлат ва сиёсат арбоби, катта ҳаётий тажрибага эга, умрини ўз мамлакати фаровонлиги ва равнақига садоқат билан хизмат қилишга бағишлаган фидойи раҳбар сифатида яхши билиши таъкидланди. 

Бугун Туркманистонда барқарор ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш, инфратузилмани жадал ривожлантириш ва аҳоли ҳаёт даражасини юксалтиришга қаратилган кўплаб йирик лойиҳа ва дастурлар амалга оширилмоқда. Мамлакатнинг халқ-аро майдондаги нуфузи мустаҳкамланиб бормоқда. 

Замонавий Туркманистон эришаётган барча ютуқлар бевосита Президент Гурбангули Бердимуҳамедовнинг номи, пухта ўйланган сиёсати, қатъий саъй-ҳаракатлари ва фидокорона меҳнати билан боғлиқ. 

Давлат раҳбарлари шу йилнинг март ва май ойларида Туркманистонда ўтган олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувлар ва қабул қилинган қарорларни амалга оширишнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар. Барча даражадаги алоқалар фаоллашиб, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги қўшма лойиҳалар самарали амалга оширилаётгани мамнуният билан қайд этилди. 

Президентлар стратегик шерикликнинг юксак даражасига эришиш имконини берган яқин ва самарали ўзаро ҳамкорлик бўйича тўпланган тажриба икки томонлама алоқаларнинг мавжуд улкан салоҳиятини рўёбга чиқариш учун мустаҳкам асос бўлиб хизмат қилаётганини таъкидладилар. 

Томонлар минтақавий ва халқаро сиёсатнинг ўзларини қизиқтирган долзарб -масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар. 

Мулоқот сўнггида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Гурбангули -Бердимуҳамедовни юбилейи билан яна бир бор самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, давлат раҳбаридек масъулиятли фаолиятида янги-янги муваффақиятлар, -қардош Туркманистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилади. 

Суҳбат анъанавий самимият ва дўстона руҳда ўтди. 

ЎзА.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган