XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 29 Июнь 2017

Ўзбекистон Президенти «Лукойл» компанияси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни мамлакатимизга амалий ташриф билан келган Россиянинг «Лукойл» компанияси президенти Вагит Алекперовни қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Россиянинг нефть-газ соҳасидаги ушбу компанияси билан самарали ҳамкорлик изчил ривожланаётганини мамнуният билан таъкидлади. 

Жаҳоннинг етакчи нефть-газ корпорацияларидан бири бўлган «Лукойл» мамлакатимизда истиқболли конларни қидириш ва ўзлаштириш, углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш, тайёр маҳсулотни ички ва ташқи бозорларга сотиш каби қатор йирик инвестиция лойиҳаларини муваффақиятли амалга оширмоқда. 

Айни пайтда Устюрт блокини геологик ўрганиш ва Жануби-ўарбий Ҳисор нефть-газ конденсат конини ўзлаштириш ишлари ҳамкорликда олиб борилмоқда. 

Қандим конлар гуруҳини тартибга келтириш ва газни қайта ишлайдиган замонавий мажмуани барпо этиш ишлари бажарилмоқда. Мазкур завод яқин истиқболда йилига 8 миллиард куб метрдан зиёд табиий газни қайта ишлаб, харидоргир газ маҳсулотлари ишлаб чиқаради. 

Бундан ташқари, «Ҳавзак» ва «Шоди» конлари ўзлаштирилмоқда, Қўнғирот участкасида геология-қидирув ишлари давом эттирилмоқда. 

Бугунги кунда «Лукойл» компанияси томонидан мамлакатимиз нефть-газ соҳасидаги қўшма лойиҳаларга жалб этилган инвестициялар ҳажми 6,3 миллиард долларни ташкил этади. 

Учрашувда узоқ муддатли ҳамкорликнинг амалдаги лойиҳаларини амалга ошириш ва истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди. Қазиб олинадиган табиий газни чуқур қайта ишлашга доир янги лойиҳалар, шунингдек, соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. 

Вагит Алекперов Президентимиз Шавкат Мирзиёевга қабул ва Ўзбекистонда «Лукойл» компанияси лойиҳалари қўллаб-қувватланаётгани учун самимий миннатдорлик изҳор этди, нефть-газ соҳасида кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

ЎзА.

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган