XS.UZ
Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани Мактаб ярмаркалари Мамлакатимиз иқтисодиёти юксалишида муҳим қадам Марказий Осиё – Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналиши Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида Ҳудудларни ривожлантиришда янгича ёндашув Тошкент шаҳри туманларида халқ депутатлари Кенгашлари ташкил этилади Сиёсий партиялар ғояларини қуйи бўғиндан олмоқда Одил судловга хизмат қилади
  • 13 Июнь 2017

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлиб ўтди.

Президентимиз олий мартабали меҳмонни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириб боради, деб таъкидлади. Жорий йилда мамлакатимизга БМТ Бош котибининг сиёсий масалалар бўйича ёрдамчиси Мирослав Енча раҳбарлигидаги, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн бошчилигидаги делегациялар ташриф буюргани Ўзбекистон ва БМТнинг интилишлари муштарак, саъй-ҳаракатлари ҳамоҳанг эканидан далолат беради. 

Давлатимиз раҳбари БМТ Бош котибига Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди.

Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсати, асосли ташаббуслари ва амалий ишлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлганини жаҳон ҳамжамияти кенг эътироф этаётганини таъкидлаш жоиз, деди давлатимиз раҳбари. 

Антониу Гутерриш Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол денгизи экологик инқирозининг оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. 

ЎзА.

Сарвар ЎРМОНОВ олган сурат. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+