XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 13 Июнь 2017

Халқ розилиги — фаолиятимиз мезонидир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 10 июнь куни Самарқанд вилоятида бўлди.

Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди. 

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарори ижроси бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилаётир. 

Президентимиз мажмуа қурилиши жараёнини кўздан кечирди. Мақбара атрофида Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун ҳолда миллий меъморлик анъаналари асосида айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. 

Давлатимиз раҳбари мажмуани янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликни яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини қайд этди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев 8-9 июнь кунлари Остона шаҳрида ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқида Самарқандда Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказининг ташкил этилиши миллатлараро, маданиятлараро муносабатларни мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлишини алоҳида таъкидлади. 

Янги марказ ислом маданияти ва қадриятларини тарғиб қилиш, ёшларимизни турли ёт ғоялардан асраш, уларнинг комил инсон бўлиб етишиши, навқирон авлоднинг қалбида буюк аждодларимизга муносиб бўлишдек юксак туйғуларни шакллантиришга хизмат қилади. 

Шавкат Мирзиёев Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасига ташриф буюрди.

Бунёд этилаётган марказнинг умумий концепцияси, атрофини ободонлаштириш бўйича қилинадиган ишлар лойиҳаси ҳақида маълумот берилди. 

Муборак Рамазон ойида бундай эзгу ишларни бошлаш ва амалга ошириш ҳар жиҳатдан хайрли ва мақсадга мувофиқдир, деди давлатимиз раҳбари. Пок ниятлар билан бошлаган ишимиз ўз мевасини беради. Яна бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Имом Бухорий мажмуасига зиёратга келувчилар марказга ҳам киради, улар ҳақиқий ислом таълимоти тўғрисида зарур маълумотлар олади. 

Лойиҳаларда мажмуа атрофини ободонлаштириш, йўлларни кенгайтириш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари қуриш ва таъмирлаш ишлари ўз аксини топган. 

Ўзбекистон Президенти 21 май куни Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Араб-мусулмон мамлакатлари ва АҚШ саммити доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар билан учрашди. Ана шу мулоқот асносида Ўзбекистон ҳукумати билан Ислом тараққиёт банки ўртасида Имом Бухорий номидаги халқаро тадқиқот марказини ташкил этиш тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди. Мазкур ҳужжат ижроси юзасидан бугун тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Президентимиз ташкил этиладиган марказ Тошкент ислом университети билан яқин ҳамкорлик қилиши, унинг фаолиятида хорижий давлатлардан ислом маданияти бўйича етук мутахассислар иштирокини таъминлаш зарурлигини қайд этди. 

Давлатимиз раҳбари Пайариқ туманида икки ва уч қаватли замонавий уй-жойлар қуриш лойиҳаси билан ҳам танишди. Қурилаётган уй-жойларнинг сифатли бўлишига алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги таъкидланди. 

Шавкат Мирзиёев тумандаги «Тўполос» фермер хўжалигига ташриф буюриб, фермер ва деҳқонлар билан мулоқотда бўлди.

Мазкур хўжалик 38,6 гектарда пахта, 28 гектарда ғалла эккан. Айни кунларда ғалла ҳосили пишиб етилган. 

Президентимиз қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлиги билан қизиқди. Пахта ва ғалла майдонларини кўздан кечирди.

Шавкат Мирзиёев раислигида вилоят раҳбарлари, мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда вилоят иқтисодиётини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар, истиқболдаги долзарб вазифалар муҳокама қилинди. 

Абу Бакир ЎРОЗОВ,

ЎзА махсус мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+