XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
  • 01 Июнь 2017

Ўзбекистон Президентига БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг мактуби

Аввал хабар қилинганидек, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайн 2017 йил 10 — 12 май кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди. Олий комиссарни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қабул қилди. Зайд Раад ал-Ҳусайн давлат органлари раҳбарлари ва фуқаролик жамияти вакиллари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Ташриф якунлари бўйича мамлакатимиз ва чет эл журналистлари иштирокида ўтган матбуот анжуманида Зайд Раад ал-Ҳусайн Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий тизимни халқаро стандартлар билан уйғунлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юксак баҳо берди.

31 май куни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссаридан давлатимиз раҳбари номига мактуб келди. Унда шундай дейилган:

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Жаноби Олийлари!

Тошкентда 2017 йил 10 май куни бўлиб ўтган учрашувимиз давомида билдирган очиқ ва самимий фикр-мулоҳазаларингиз учун миннатдорлик изҳор этаман. Шахсан Сиз билан учрашиш шарафига муяссар бўлганимдан ғоят бахтиёрман. Ташрифим доирасидаги тадбирлар юксак даражада ташкил этилгани учун мамлакатингиз ҳукуматига самимий миннатдорлик билдираман.

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига шахсан эътибор қаратаётганингиз, жумладан, 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингани, суд-ҳуқуқ тизимида ислоҳотлар амалга оширилаётгани, хорижга виза асосида чиқиш тартибини бекор қилиш борасидаги саъй-ҳаракатлар учун Сизга миннатдорлик билдирмоқчиман.

Мамлакатингизга ташрифим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама таъминлашдаги муайян мураккабликларни англаш, мамлакатингиз ҳокимияти, фуқаролик жамияти, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш миллий муассасаси ва халқаро ҳамжамиятга Бошқармамиз кўмак кўрсатиши мумкин бўлган соҳаларни белгилаб олиш имконини берди.

Ўзбекистон мен раҳбарлик қилаётган Бошқарма билан самарали ҳамкорлик қилаётгани учун миннатдорман. Женевадаги қароргоҳимиз ҳамкорлигимизни давом эттиришга тайёрлигидан, менинг Марказий Осиё бўйича минтақавий бўлинмам Ўзбекистонни бевосита қўллаб-қувватлашидан мамнунман.

Жаноби Олийлари, Сизга бўлган юксак ҳурмат ва эҳтиромимни қабул қилгайсиз. 

Зайд Раад ал-ҲУСАЙН,

БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+