XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 19 Май 2017

Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 18 май куни Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн раҳбарлигидаги Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон билан Хитой ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш ва мустаҳкамлашда парламентлараро ҳамкорлик муҳим ўрин тутишини алоҳида таъкидлади. 

Суҳбат чоғида Президентимизнинг яқинда Хитой Халқ Республикасига олий даражадаги ташрифи давомида сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва маданий-гуманитар соҳаларда эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Ҳудудлараро ҳамкорликни ривожлантириш, чунончи, савдо, инвестициявий ва маданий алоқаларни жадаллаштириш, шунингдек, биродарлашган қадимий Самарқанд ва Сиань, Бухоро ва Лоян шаҳарлари ўртасида сайёҳлар алмашишга алоҳида эътибор қаратилди. 

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари, бош котиби Ван Чэн 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган чуқур таркибий ислоҳотларни юқори баҳолади. 

Ван Чэн Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги стратегик шерикликни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни илгари суриш мақсадида икки мамлакат парламентлариаро кенг кўламли ҳамкорликка Хитой томонининг манфаатдорлиги ва тайёрлигини таъкидлади. 

ЎзА.

Ёлқин ШАМСИДДИНОВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган