XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 18 Май 2017

Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Эрон Ислом Республикаси Президенти Ҳасан Руҳоний давлатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирларини қутладилар.

Ўзбекистон Президенти ўз қутловида «жорий йилда давлатларимиз Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида навбатдаги сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказилди, ишбилармон доиралар ўртасида алоқалар жадаллашмоқда», деб мамнуният билан таъкидлаган.

«Ишончим комилки, сиёсий иродамиз ва умумий интилишларимиз билан кўп қиррали ва узоқ муддатли шерикликни сифат жиҳатидан янги босқичга ва давлатларимиз салоҳиятига мос даражага олиб чиқамиз», деб қайд қилинган давлатимиз раҳбарининг қутловида.

Президент Ҳасан Руҳоний қутловида «ўтган вақт давомида мамлакатларимиз ўртасидаги сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш йўлида салмоқли қадамлар ташланди», деб таъкидланган.

Эрон Президенти «ўзаро муносабатлар гуллаб-яшнаши, икки мамлакат учун муҳим устувор йўналишларда ўзаро алоқаларнинг ҳар томонлама ривожланаётгани самарали ва узоқ муддатли натижалар бериши, шунингдек, минтақада тинчлик ва барқарорлик янада мустаҳкамланиши»га ишонч билдирган.

ЎзА.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган