Ўзаро ишонч ва мустаҳкам дўстликка асосланган ҳамкорликнинг юксак натижалари
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 16 Май 2017

Ўзаро ишонч ва мустаҳкам дўстликка асосланган ҳамкорликнинг юксак натижалари

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг таклифига биноан 2017 йил 11 — 13 май кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлди.

12 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпиннинг икки мамлакат расмий делегациялари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Музокараларда ўзаро ва кўп томонлама муносабатларга оид долзарб масалалар, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш хусусида атрофлича фикр алмашилди. 

Давлатимиз раҳбари 13 май куни Пекин шаҳрининг Тяньаньмэнь майдонидаги Халқ қаҳрамонлари ёдгорлиги пойига гул қўйди, қаҳрамонлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. 

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашди. Унда ўзаро муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва изчил ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида сўз борди.

Учрашувда Ўзбекистонда ХХРнинг етакчи саноат компаниялари билан узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли алоқалар йўлга қўйилгани, нефть-газ ва телекоммуникация тармоқлари, транспорт, тўқимачилик, сайёҳлик, қурилиш, кимё саноатида ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани қайд этилди.

Бу ерда Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилиб келаётган ишбилармонларни кўриб турганимдан хурсандман, деди давлатимиз раҳбари. Биз хитойлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик қилишдан мамнунмиз. Хитой бизнес субъектлари Ўзбекистондаги кўплаб янги саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни йўлга қўйишда иштирок этмоқда.

Хитой Ўзбекистон иқтисодиётига энг кўп инвестиция киритаётган давлатлардан биридир. Мамлакатимизда Хитой капитали иштирокидаги 700 дан зиёд компания ва корхона фаолият кўрсатмоқда. Ўтган йиллар давомида хитойлик сармоядорлар Ўзбекистон иқтисодиётига қарийб 8 миллиард доллар миқдорида инвестиция киритганини алоҳида таъкидлаш лозим, деди Шавкат Мирзиёев.

Учрашувда савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий, техникавий, энергетика соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро савдо айланмаси ҳажмини оширишга оид масалалар хусусида сўз юритилди.

Ўзбекистон — Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитаси ҳамраиси Мэн Цзень Чжу, «COFCO» корпорацияси директорлар кенгаши раиси Чжао Шуанлянь, Хитой давлат тараққиёт банки вице-президенти Чжан Сюгуань, Хитой Эксимбанки вице-президенти Сунь Пин, «Poly Technologies Inc» компанияси бош директори ёрдамчиси Мяо Цзэчунь ва бошқалар Ўзбекистон билан ҳамкорлик юқори натижалар бераётгани, бундан кейин ҳам ўзаро алоқаларни давом эттиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Шу куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев Халқ вакиллари Умумхитой Мажлиси Доимий қўмитаси Раиси Чжан Дэцзян билан учрашди. Мулоқот чоғида парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Сизнинг ташрифингиз Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги алоқаларни юқори босқичга кўтаришига ишонамиз, деди Чжан Дэцзян.

Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Давлат Кенгаши Бош вазири Ли Кэцян билан ҳам учрашди.

Ли Кэцян Президентимизнинг ушбу ташрифи давлатларимиз ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қилишини қайд этди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Хитой билан дўстлик алоқаларини қадрлашини, мамлакатларимизнинг ўзаро ҳамкорлиги изчил ривожланиб бораётгани халқларимиз манфаатларига мос эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзи учун ажратилган қароргоҳда Хитой Миллий нефть-газ корпорацияси директорлар кенгаши раиси Ван Илинни қабул қилди.

Мазкур корпорация мамлакатимиздаги углеводород конларини қидириш ва қазиш, Муборак газ-кимё мажмуасида табиий газни чуқур қайта ишлаш жараёнида фаол иштирок этмоқда.

Учрашувда юқори технологиялар соҳасидаги лойиҳалар ижросининг истиқболлари ва Ўзбекистон иқтисодиётининг устувор тармоқларига Хитой сармояларини жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Углеводород хом ашёсини чуқур қайта ишлаш бўйича энг замонавий, экологик тоза ва самарадор технологиялар жорий қилиш бўйича ҳамкорликни янада кенг кўламда давом эттириш, Ўзбекистонда янги ишлаб чиқариш тармоқларини барпо этиш ва мавжудларини модернизация қилишга қаратилган истиқболли -лойиҳаларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди. 

Президентимиз Хитой Халқ Республикаси Экспорт-импорт банки бошқаруви раиси Ху Сяолянь хоним билан учрашди.

Мазкур банк кредитлари эвазига мамлакатимизда соғлиқни сақлаш, таълим, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қатор лойиҳалар амалга оширилган. Давлатимиз раҳбари ўзаро ишончга асосланган ва икки томон учун ҳам манфаатли бўлган ҳамкорлик алоқаларини изчил ривожлантириш мамлакатларимиз учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Ўзбекистон банк тизими юксак даражада барқарор ва ишончли бўлиб, бу жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози даврида яққол ўз тасдиғини топди. 

Ху Сяолянь Хитой Ўзбекистон билан инвестициявий алоқаларни янада кенгайтиришдан манфаатдор эканини қайд этди.

Ташрифнинг муҳим натижаларидан бири Ўзбекистон билан Хитой ўртасида олий даражадаги ҳамкорлик қўмитаси тузиш тўғрисидаги келишув бўлди. Бу билан икки мамлакат ўртасида ўзаро муносабатларнинг барча йўналиши бўйича ҳамкорликни -тизимли ривожлантириш учун ишончли институционал асос яратилади.

Ташриф якунлари бўйича Ўзбекистон Республикаси билан Хитой Халқ Республикаси ўртасидаги Қўшма баёнот имзоланди. 

Ташриф давомида давлатлараро, ҳукуматлараро ва идоралараро даражадаги 100 дан зиёд ҳужжатлар имзоланди. Эришилган келишувлар доирасида кўплаб салмоқли сармоявий лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилмоқда. Уларнинг умумий қиймати 23 миллиард АҚШ долларидан ошади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимиз делегациясига кўрсатилган юксак эҳтиром ва меҳмондўстлик учун Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга миннатдорлик билдирди ва уни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга таклиф этди. Таклиф мамнуният билан қабул қилинди.

* * *

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14-15 май кунлари Пекин шаҳрида бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» форумида иштирок этди.

Форумни Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин очди. Хитой раҳбари форумда иштирок этаётган барча давлат раҳбарларига миннатдорлик билдириб, мазкур лойиҳанинг аҳамияти, мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлади.

Форумда 30 га яқин мамлакатдан давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этди. Анжуманда БМТ Бош котиби, Жаҳон банки президенти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам қатнашди.

«Бир макон, бир йўл» ҳар бир давлатнинг ўз имкониятларидан тўла фойдаланиш, иқтисодий жиҳатдан бир-бирини тўлдириш, савдо ва инвестицияларни рағбатлантириш, ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш учун кенг йўл очади. 

Форумда Президентимиз Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади. Давлатимиз раҳбари мазкур форумнинг аҳамияти, уни такомиллаштириш ва ривожлантириш масалалари ҳақида тўхталди.

Биз табиий, ишлаб чиқариш ва инсон ресурсларига ғоят бой бўлган минтақамизда транспорт, савдо, инвестиция, энергетика ва юксак технологиялар соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутамиз, деди Ўзбекистон Президенти.

Иккинчи муҳим масала — Марказий Осиёни Хитой ва Россия орқали Жанубий, Жануби-Шарқий Осиё ва Европа мамлакатлари бозорлари билан боғлайдиган транспорт--логистика йўналишларини очиш бўйича ҳамкорлик юзасидан комплекс ҳаракатлар дастури ишлаб чиқишдан иборатдир, деб таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Юртимиз қадимдан жаҳон цивилизацияси марказларидан бири бўлган. Мустақиллик йилларида мамлакатимизнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти мисли кўрилмаган даражада юксалди. Хорижий сармоядорларнинг фаол ва эркин иш юритиши учун кенг қулайликлар яратилган. Бундай имтиёз ва имкониятлар хорижлик ишбилармонларнинг Ўзбекистонга қизиқишини тобора оширмоқда. 

Турли минтақаларнинг ўзаро алоқаларида Буюк Ипак йўли беқиёс аҳамият касб этган. Буюк Ипак йўли нафақат ҳудудлар ўртасида савдо-сотиқ алоқаларини, балки давлатлар ва қитъалар ўртасида ахборот алмашувини таъминлашга ҳам хизмат қилган, янги маҳсулотлар ва қишлоқ хўжалиги экинлари тарқалишида, маданий қадриятларнинг ривожланишида муҳим восита вазифасини бажарган ва шу тариқа, цивилизациялараро мулоқот учун шарт-шароитлар яратилган.

Бугун ушбу йўлнинг қайта тикланиши деб баҳоланаётган «Бир макон, бир йўл» лойиҳаси иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо ва инвестиция соҳаларида қулай шароитлар яратиш, транспорт ва коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги, туризм, таълим, маданият соҳаларида ҳамкорлик салоҳиятини оширишда муҳим ўрин тутади. 

Ўзбекистоннинг барқарор ривожланаётган иқтисодиёти, қулай жуғрофий жойлашуви, замонавий транспорт коммуникациялари, сармоя жалб этиш бўйича пухта ва ишончли стратегияси кўплаб давлатлар ишбилармонларининг ҳамкорликка қизиқишини оширмоқда. 

Шу билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ниҳоясига етди.

Абу Бакир ЎРОЗОВ,

ЎзА махсус мухбири.

Тошкент — Пекин — Тошкент.

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР