Ўзбекистон ва Швейцария Президентлари бир-бирларини қутладилар
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 12 Май 2017

Ўзбекистон ва Швейцария Президентлари бир-бирларини қутладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Швейцария Конфедерацияси Президенти Дорис Лойтхард мамлакатларимиз ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 25 йиллиги муносабати билан бир-бирини қутладилар.

Ўзбекистон Президенти ўз табригида ўзаро муносабатларни юқори баҳолаб, ўтган даврда мамлакатларимиз ўртасида «Анъанавий мустаҳкам дўстлик ва ўзаро англашувга асосланган тенг ҳуқуқли ҳамкорлик ўрнатилган. Муносабатларнинг барча масалалари бўйича очиқ ва амалий мулоқот йўлга қўйилган. Ўзаро алоқаларнинг деярли барча йўналишлари қамраб олинган салмоқли шартномавий-ҳуқуқий база шакллантирилган», деб таъкидлаган. 

Бугунги кунда «Ўзбекистон билан Швейцария ўртасида, аввало, савдо-иқтисодий ва инвестициявий-технологик соҳалардаги шериклик алоқаларини изчил ривожлантириш учун катта салоҳият ва имкониятлар мавжуд»лиги қайд этилган. Ўзбекистон «озиқ-овқат, тўқимачилик, фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, туризм ва иқтисодиётнинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга доир қўшма лойиҳа ва дастурларда Швейцария компанияларининг кенг иштирок этиши»га ишонади. 

Швейцария Президенти қутловида бундай дейилган: «Ўзбекистон Республикасининг Швейцария билан кўп йиллик дўстлик алоқалари учун чуқур миннатдорлик -билдираман». 

«Швейцария билан Ўзбекистон ўртасидаги яқин муносабатлар ва турли соҳалардаги ҳамкорлик мамлакатларимизнинг дўстлигини ифода этади. Швейцария Ўзбекистоннинг муҳим савдо шерикларидан бири бўлиб, икки томонлама иқтисодий комиссияларнинг мунтазам учрашувлари давлатларимиз ўртасида савдо соҳасидаги ижобий ўзгаришлардан далолат беради», деб таъкидланган.

«Швейцариянинг яқинда тикланган, Марказий Осиё мамлакатлари билан 2017 — 2020 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик стратегиясида Швейцария Ўзбекистон ва Марказий Осиё минтақаси билан ҳамкорлик қилиш тарафдори экани акс эттирилган. Иқлим ўзгариши, минтақавий сув таъминоти ва санитария масалаларига эътибор қаратиш мамлакатларимиз ўртасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар яратишига ишонаман», дейилган қутловда. 

Президент Дорис Лойтхард Ўзбекистон билан Швейцария ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлаган. 

ЎзА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР