Ўзбекистон Президенти БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди 
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 11 Май 2017

Ўзбекистон Президенти БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарини қабул қилди 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 10 май куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зайд Раад ал-Ҳусайнни қабул қилди. 

Давлатимиз раҳбари меҳмонни қутлар экан, Ўзбекистон ва БМТ, ушбу нуфузли универсал халқаро ташкилот институтлари, шу жумладан, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси ўртасида амалий ва очиқ мулоқотни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш муҳимлигини алоҳида таъкидлади.

Инсон ҳуқуқларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли таркибий ислоҳотларнинг устувор йўналиши экани қайд этилди. 

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича самарали қонунчилик тизими яратилган. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси билан бир қаторда, 16 кодекс ва 400 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати қабул қилинган. Парламент Омбудсмани ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ фаолият кўрсатмоқда, тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича судга дахли бўлмаган янги механизм — Бизнес-Омбудсман ташкил этилди.

Яқинда тасдиқланган ва моҳиятига кўра, БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишнинг «йўл харитаси»га айланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида демократик ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришни такомиллаштиришга доир аниқ чора-тадбирлар дастури белгиланган. 

Бундан ташқари, мамлакатимиз инсон ҳуқуқлари бўйича 70 дан зиёд халқаро ҳужжатларга, жумладан, БМТнинг ўнта шартномасига қўшилган. Бугунги кунда ушбу ҳужжатларни миллий қонунчилигимизга имплементация қилиш ва амалиётга жорий этиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Учрашувда ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари бўйича фикр алмашилди.

Зайд Раад ал-Ҳусайн Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул, -Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига юксак эътибор -қаратилаётгани ва бу борада амалий чоралар кўрилаётгани учун миннатдорлик билдирди. БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси Ўзбекистон билан узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

ЎзА.

 

 

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР