XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 10 Май 2017

Аждодлар қаҳрамонлиги ва фидойилиги авлодлар учун ҳамиша ибратдир

Мамлакатимизда 9 май — Хотира ва Қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Юртимизда 9 май Хотира ва Қадрлаш куни сифатида кенг нишонланиши замирида Иккинчи жаҳон уруши йилларида юрт тинчлиги ва осудалиги йўлида жонини фидо қилган аждодларимизни хотирлаш, бугун орамизда умргузаронлик қилаётган, хонадонларимизнинг файзи бўлган мўътабар фахрийларимизни ардоқлаш, уларнинг хизматини қилиб, дуосини олишдек улуғвор мақсадлар мужассам. Бу йил байрам тадбирлари ўзгача, яъни ўша суронли йилларнинг муҳитини акс эттирган тарзда нишонлангани барча юртдошимиз, хусусан, табаррук кексаларда алоҳида таассурот қолдирди. Зеро, фаровон ҳаётга қандай машаққатлар билан эришилганини доимо ёдда тутишимиз, айниқса, буни навқирон авлод чуқур билиши жуда муҳим. Шу орқали дориламон кунларнинг қадри, аҳамиятини янада теранроқ англаймиз. Ахир “тарих — улуғ мураббий” деб бежиз айтилмаган.

Давлатимиз раҳбарининг “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида букилмас ирода ҳамда жасорат намунасини амалда намоён этиб, ўз ҳаётини азиз Ватанимизнинг ҳар томонлама равнақ топиши, бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларнинг муқаддас хотирасини ёдга олиб, эзгу ишларини давом эттириш, сафимизда юрган кексаларни эъзозлаш — одамийликнинг энг олий мезони ва бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг ва олижаноб халқимизга хос азалий қадрият эканлиги алоҳида таъкидланган.

9 май. Пойтахтимиздаги Хотира майдони ҳар қачонгидан гавжум. Бу ерга сенаторлар ва депутатлар, ҳукумат аъзолари, ҳарбийлар келган.

Соат 9.30. Майдонга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев кириб келади.

Давлатимиз раҳбари ҳарбий оркестр садолари остида Мотамсаро она ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Президентимиз Иккинчи жаҳон урушида жонини фидо қилган юртдошларимиз хотирасига ҳурмат бажо келтирди.

Мотамсаро она ҳайкали пойи турли вазирлик ва идоралар, жамоат ташкилотлари вакиллари томонидан қўйилган гулларга бурканди.

Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчиси, фронт орти меҳнат фахрийлари ҳамда мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг хотираси олдида ҳурмат бажо келтириш эзгу анъанага айланган. Бу  юртимизда меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтиришга хизмат қилмоқда. 

Шу куни Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги академик М. Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти боғида Хотира ва Қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган Fалабанинг 72 йиллигига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Ушбу шодиёна телевидение орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиб, уни миллионлаб юртдошларимиз катта ҳаяжон билан томоша қилишди. Биз ҳам бундан илҳомланиб, таассуротларимизни қоғозга туширдик.

Тадбирга Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан 500 нафар уруш ҳамда меҳнат фахрийси таклиф этилди.

Боғ байрамона безатилган. 

“9 май — Хотира ва Қадрлаш куни”, “Fалаба байрамингиз муборак бўлсин!”, “Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!”, “Ватан ўз қаҳрамонларини унутмайди” каби шиорлар ёзилган.

Давлатимиз раҳбари боғ йўлаклари бўйлаб Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ҳарбий қурол-аслаҳалар, танклар, автомототранспорт воситалари асосида ташкил қилинган, шунингдек, ўша давр ҳарбий хизматчиларининг хизмат шароити акс -эттирилган кўргазмани кўздан кечирди.

Мазкур экспозицияни фахрийлар, хорижлик меҳмонлар катта қизиқиш ва ҳайрат билан томоша қилишди.

Йиғилганлар Президентимиз Шавкат Мирзиёевни гулдурос қарсаклар билан кутиб олди. 

Сўз Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга берилди. Давлатимиз раҳбари барчани ушбу байрам билан муборакбод этди.

Мамлакатимизда Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган минглаб юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, оловли жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айланган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 9 майнинг юртимизда умумхалқ байрами — Хотира ва Қадрлаш куни деб номлангани, Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган юртдошларимиз шарафига пойтахтимизда, вилоят ва туманлар марказларида Хотира майдонлари ташкил этилгани бу борадаги саъй-ҳаракатлар давлатимиз -сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири эканини яққол ифодалайди. Бугунги кунда ушбу майдонлар халқимизнинг муқаддас қадамжолари сифатида доимо зиёратчилар билан гавжум. Ана шу масканлардаги Хотира китобларида мард ва жасур юрт-дошларимиз номлари битилган.

Иккинчи жаҳон уруши кишилик тарихидаги энг қирғинбарот ҳамда мудҳиш уруш сифатида инсоният бошига бемисл кулфат ва талафотлар келтирди. Бу ўзбек халқини ҳам четлаб ўтгани йўқ. Уруш бошланган пайтда Ўзбекистонимиз аҳолиси 6,5 миллион кишига яқин бўлган бўлса, шундан 1,5 миллион нафари, яъни қурол кўтаришга қурби -етадиган одамлар урушда қатнашган. Уларнинг орасидан 500 мингдан кўпроғи жанг майдонларида ҳалок бўлганини, яна қанчадан-қанчаси майиб-мажруҳ бўлиб қайтганини, қанчаси бедарак йўқолганини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ғалаба бизга нақадар қимматга тушгани ўз-ўзидан аён бўлади.

Ана шундай қийин ва мураккаб паллаларда халқимизга хос бағрикенглик, меҳр-шафқат, жасорат янада яққол намоён бўлди. Уруш бошланиши билан фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган 1 миллионга яқин оила ва болаларни эл-юртимиз қабул қилди, охирги бир бурда нонини ҳам улар билан баҳам кўрди, барчасини ўз бағрига олиб, нафақат бошпана берди, балки қалбини очиб, меҳр-мурувват кўрсатди.  Масалан, тошкентлик темирчи уста Шоаҳмад Шомаҳмудовлар оиласи 14, каттақўрғонлик Ҳамид Самадов 12, самарқандлик Фотима Қосимова 10 болани асраб олиб, тарбиялади, вояга етказди. 

Тадбирда атоқли шоирлардан Ҳамид Олимжоннинг “Қўлингга қурол ол!”, ўафур ўуломнинг “Сен етим эмассан”, Абдулла Ориповнинг “Аёл” деб номланган шеърлари, Эркин Воҳидовнинг “Нидо” достонидан парчалар ўқилди. Зеро, бу сатрлар халқимизнинг бағрикенглиги, матонати ва жасорати авж пардаларда тараннум этилганлиги билан алоҳида қадрлидир. 

Ўша оғир кунларни, юракни эзувчи воқеаларни бугун нега эслаймиз? Ўтмишдан, тарихдан сабоқ чиқариш учун, бугунги эркин, озод ва фаровон ҳаётимизга шукроналар келтириш учун, бу кунлар ўз-ўзидан бўлиб қолмагани ёки осмондан тушмаганини эслаб туриш учун, қолаверса, ёшларимиз мустақиллик нима эканлигини, у осонликча қўлга киритилмаганини, унинг қадрига етиш, асраб-авайлаш, мустаҳкамлаш мақсадида тинмай ҳаракат қилиш лозимлигини тушуниб етиши учун ёдга оламиз.

Мустақилликнинг дастлабки йилларида ташқаридан туриб, миллатлар ўртасидаги тотувликни бузиш, демократия ва эркинлик ниқоби остида дунёқараши турлича бўлган ёшларни миллий ва маънавий қадриятларимизга қарши қўйиш, ҳаётимизга ёт ғояларни илгари суришга қаратилган уринишлар кўп бўлди. Она юртимиз тинчлиги, халқимизнинг осуда ҳаётини таъминлаш йўлида навқирон йигитларимиз ҳалок бўлди. Ўз хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари, фашизмга қарши курашда нобуд бўлган юртдошларимизнинг хотирасини, жангу жадалларда кўрсатган жасоратларини унутиш мумкин эмас, унутиб бўлмайди. Бу каби тарихий ҳақиқатлар ҳар биримизни мамлакатимиздаги тинчлик-тотувликнинг қадрига етишга, уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаб яшашга ундайди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 4 апрелдаги “Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам ана шундай эзгу ишларнинг давоми сифатида аҳамиятлидир. Қарорга мувофиқ, бу йилги байрам тадбирлари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик”, “Аждодларни хотирлаш — муқаддас қадрият” шиорлари остида ўтказилди. Шу билан бирга, Президентимизнинг айнан шу санада имзоланган “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони билан 1941 — 1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофотлари берилгани Ватанимиз озодлиги ва шаъни-шарафи ҳимоячиларига давлатимиз томонидан кўрсатилаётган юксак эҳтиром намунасидир.

Жумладан, Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига, фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг оила аъзоларига моддий, маънавий ҳамда бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш мақсадида тегишли вазирликлар ва идоралар, ташкилотлар ҳамда ҳарбий қисмлар вакиллари бириктирилди. Ўша ҳудуддаги раҳбарлар эса ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва кўнглини кўтариш мақсадида уларнинг яшаш жойига боришди. Қолаверса, ёлғиз ҳамда кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг тураржойи ва уй хўжаликлари таъмирланди. Ўз уй-жойига эга бўлмаганларга тураржой ажратилди ҳамда Президентимизнинг табриги ва имтиёзлар асосида ўзимизда ишлаб чиқарилган машиналар етказилди. 

Тадбирда уруш йилларида яратилган қўшиқлар янгради. Фахрийлар ўйинга тушиб, тантанага янада файз ва кўтаринкилик бахш этди. Давлатимиз раҳбарининг ҳар бир уруш ва меҳнат фахрийси билан бирма-бир кўришиб, уларнинг ҳол-аҳволи билан қизиққани табаррук кексаларга янада қувонч бағишлади.

Байрам муносабати билан таълим даргоҳлари ҳамда ҳарбий қисмларда уруш ва меҳнат фронти фахрийлари иштирокида давра суҳбатлари, мулоқотлар, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилаётир. Қуролли Кучлар давлат музейи, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Қатағон қурбонлари хотираси музейи, жойлардаги музейларга экскурсиялар уюштирилиб, уларда ўқувчилар аждодларимиз кўрсатган мардлик ва жасоратга оид қизиқарли маълумотлар билан танишди. Бу юртимизда Ватанимиз тақдири, унинг тинчлиги ва ёруғ келажаги учун дахлдорлик туйғуси маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига, баркамол авлод тарбиясидаги устувор йўналишга айланганининг амалдаги ёрқин тасдиғидир.

Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, ҳаётимиз фаровонлигида халқимизнинг ана шундай мард фарзандларининг хизмати беқиёс.  Ушбу дориламон кунлар учун жанг майдонларида жон берган, суронли ва таҳликали ҳарбий ҳаракатларнинг гувоҳи бўлган, урушдан қайтмаган юртдошларимизни эслаш ва бугун кексалик гаштини сураётган нуронийларимизга ғамхўрлик кўрсатиш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир. 

Тантанали тадбирда санъат усталари томонидан ана шу эҳтиром ва ғамхўрлик ҳамда -юксак эътиборни ифодаловчи куй-қўшиқлар янгради.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган