XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида «The Washington Times»: Ўзбекистондаги диний бағрикенглик бошқа мамлакатлар учун намунадир Сайёр қабуллар самараси Миллатлараро муносабатлар янада мустаҳкамланади «Баркамол авлод — 2017» машъаласи Жиззахга йўл олди Грузия маданияти кунлари Ўзбекистон Президенти Россия ички ишлар вазирини қабул қилди Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллиги Бош вазири Тереза Мэй Жаноби Олияларига Владимир Колокольцев: Ўзбекистон ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлардан ҳайратдамиз Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди БМТ халқаро ҳамжамиятни Ўзбекистонда давлат дастурининг амалга оширилиши билан таништирди
  • 02 Май 2017

Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентларининг учрашуви

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни Жанубий Қозоғистон вилоятига ташриф буюрди ва Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултон Назарбоев билан амалий учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорлик яхши қўшничилик, қардошлик ва ўзаро ҳурмат руҳида изчил ривожланмоқда. Ўзаро алоқалар барча соҳаларда фаол-лашмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 22-23 март кунлари Қозоғистонга давлат ташрифи мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларда янги саҳифалар очди. Ушбу ташриф чоғида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар изчил амалга оширилмоқда.

Жанубий Қозоғистон вилоятидаги учрашувда Президентимизнинг шу йил март ойида Қозоғистонга давлат ташрифи давомида мамлакатларимиз ўртасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўзаро учрашувлар мунтазамлик касб этгани давлатлараро муносабатлар самарадорлигини янада оширишда муҳим омил бўлаётганини таъкидлади.

— Жорий йил март ойидаги Қозоғистонга ташрифимиздан сўнг ўзаро ҳамкорлигимизнинг барча йўналишлари бўйича «Йўл харитаси»ни ишлаб чиқдик. Вазирлар ва ҳудудлар раҳбарларининг учрашувлари фаоллашди, — деди давлатимиз раҳбари.

Президент Нурсултон Назарбоев олдинги учрашувдан кейин мамлакатларимиз -ўртасидаги алоқалар янада фаоллашганини қайд этди.

— Шу йилнинг биринчи чорагида иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар сезиларли даражада ошди. Транспорт-логистика, автосаноат соҳаларидаги ва ҳудудлараро ҳамкорликни алоҳида таъкидлаш жоиз. 2017 йилнинг дастлабки уч ойида ўзаро товар айирбошлаш 37 фоиз кўпайди, — деди Қозоғистон Президенти.

Президент Шавкат Мирзиёев Президент Нурсултон Назарбоевга ушбу учрашув учун самимий миннатдорлик изҳор этди.

Давлат раҳбарлари Ўзбекистон — Қозоғистон ҳамкорлигидаги ижобий суръатлар -барқарор сақланиши ва янада ривожланишига ишонч билдирдилар.

ЎзА.

Фарҳод ҚУРБОНБОЕВ олган сурат.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган