Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида
XS.UZ
Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Жанубий Корея Миллий музейига ташриф буюрди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Бош вазири билан учрашди Тадбиркорлар манфаатларини таъминлаш — эътиборда Ҳуқуқий ислоҳотлар юрт равнақи ва аҳоли фаровонлигига хизмат қилмоқда Уч марта ҳосил берувчи ўсимлик андижонлик фермерларга мўмай даромад келтирмоқда Барқарор ва кафолатли таъминот Бугунидан рози, келажакка ишончи мустаҳкам халқ Таълим, тарбия, тарғибот Мавсумга тайёргарлик: муаммолар бартараф этилмоқда «Электрон поликлиника» Миллий санъатимиз жилоси хорижликларни мафтун этмоқда Сувга чидамли Футболни ривожлантиришда замонавий ёндашув зарур Вулқон хавфи ДНК текшируви ойдинлик киритди Буюк Британия кучли бешликдан чиқиб кетди Тўққиз йиллик можаро жамоатчилик иштирокида ҳал этилди Ўзбекистон — Жанубий Корея: Стратегик шериклик муносабатларида янги босқич Тошкентда "High Tech City" маъмурий-маиший мажмуа қурилади Ўзбекистон – Қирғизистон ўртасидаги битим кучга кирди. У нима ҳақда эди? ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди Муддатли ҳарбий хизматчилар ва резервчиларнинг хатлари махсус маркаланган почта конвертларида жўнатилади  Адлия вазирининг ўринбосари БМТнинг ИҲОКБ ва Тараққиёт дастури экспертлари билан учрашди Пан Ги Мун: Ўзбекистоннинг ички ва ташқи сиёсатдаги янги ташаббусларини қўллаб-қувватлайман Мирзиёев Корея Миллий Ассамблеяси Фахрий меҳмонлар китобига нималарни ёзди? Шавкат Мирзиёев БМТ собиқ Бош котиби Пан Ги Мун билан учрашди Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси Миллий Ассамблеясида бўлди Тошкент шаҳрида “Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига 25 йил: эришилган тажриба, истиқболдаги вазифалар” мавзуида Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари: Ўз мамлакатининг ривожига бу қадар катта аҳамият берадиган давлат раҳбарини жуда Корея Республикаси савдо, энергетика ва саноат вазири: Навоийдаги логистика марказини минтақадаги етакчи марказга айланади
  • 02 Май 2017

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида

Ўзаро келишувга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида 1 май куни телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Давлат раҳбарлари Президентимизнинг шу йил 6-7 март кунлари Туркманистонга давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ва имзоланган ҳужжатларни амалга ошириш жараёнини муҳокама қилдилар. 

Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация ва маданий-гуманитар соҳалар бўйича юксак даражадаги алоқалар изчил ривожланаётганини мамнуният билан қайд этдилар. 

Бугунги кунда агросаноат комплексидаги, темир йўл тизимини таъмирлаш ва модернизация қилиш ва бошқа соҳалардаги савдо шартномалари ва қўшма кооперация лойиҳалари кенг кўламда амалга оширилмоқда. 

Давлат раҳбарлари белгиланган дастурлар ва ҳамкорлик лойиҳаларини, авваламбор, иқтисодий соҳадаги лойиҳаларни ўз вақтида амалга ошириш мақсадида янада фаол ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидладилар. 

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан атрофлича фикр алмашилди, шунингдек, яқин истиқболдаги қўшма тадбирлар жадвали келишиб олинди. 

Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов қардош Ўзбекистон халқига эзгу истакларини билдирди. 

Суҳбат Ўзбекистон — Туркманистон муносабатларига хос самимий ва дўстона, ўзаро англашув, ҳурмат ва яқин қўшничилик руҳида ўтди.

ЎзА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР