Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 29 Январь 2016
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 29 Январь 2016
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Маҳсулот тури кўпайди

Элликқалъа туманининг “Сахтиён” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудида фаолият юритаётган кўп тармоқли “Сухроб-Зоҳид” хусусий корхонасида тайёрланаётган маҳсулотлар тури яна учтага кўпайди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Сифатли ва замонавий

Мамлакатимизнинг олис ҳудудларидан бири — Қорасув шаҳрида яна бир замонавий қулайлик юзага келди.
Яъни “Ўзтелеком” акциядорлик компанияси Андижон филиали шаҳар телекоммуникациялар боғламаси мутахассислари томонидан ҳудудга оптик толали линия тортилди. Бу орқали алоқа сифати ошди. Қолаверса, шаҳарда энг сўнгги технологиялар асосида мижозларга телевидение, интернет ва бошқа интерфаол хизматлар кўрсатиш ҳам йўлга қўйилди.
— Мақсадимиз аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга ҳисса қўшиш, — дейди алоқачилар жамоаси раҳбари Авазбек Абдужалилов. — Шундан келиб чиқиб, кўрсатилаётган хизматлар турини кўпайтириш ва  сифатини янада яхшилаш пайидан бўлаяпмиз. Яқинда Қўрғонтепа туманининг Дардоқ қишлоғига ҳам ана шундай линия тортиш ишларини ниҳоясига етказдик.


Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Мустаҳкамлиги юқори

Ховос туманида фаолият кўрсатаётган “Янгиобод жилваси” масъулияти чекланган жамиятида бетон қоришмасига қўшиладиган шағал хом ашёси тайёрлаш ўзлаштирилди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Истиқболли лойиҳа

Қўшработ туманининг Қўшоғоч қишлоғида тадбиркор Хуршид Ўролов саъй-ҳаракати билан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчаси ишга туширилди.
— Устахонамизга энг сўнгги русумдаги хорижий ускуналар ўрнатдик, — дейди Х. Ўролов. — Бунинг учун банкдан ажратилган 48 миллион сўмлик кредит ҳамда ўзимизнинг 40 миллион сўмлик маблағимизни йўналтирдик. Ҳозир мутахассисларимиз томонидан автомобилларга 5 турда техник хизмат кўрсатилаяпти.
Умуман, туманда ўтган йили сервис хизмати йўналишида 25 та шу каби лойиҳа рўёбга чиқарилиши натижасида 160 киши иш жойига эга бўлди.


Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, энг аввало, инсон ва унинг манфаатларига қаратилгандир.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мазкур жамоат ташкилотининг 2015 йилдаги фаолияти якунлари ва истиқболдаги вазифалари атрофлича таҳлил этилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузаси хорижий давлатларнинг ижтимоий-сиёсий ҳамда эксперт-таҳлил доиралари вакиллари ўртасида ҳам катта қизиқиш уйғотди. Қуйида мазкур муҳим дастуриламал ҳужжатга таниқли мутахассис ва экспертлар томонидан билдирилган фикр-мулоҳазаларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик

Бугун юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари умргузаронлик қилмоқда. Энг муҳими, халқимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, шу муқаддас заминда яшаётган барча миллат вакилларида бағрикенглик маданияти йилдан-йилга мустаҳкамланиб бораётир.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Маҳаллий мутахассислар кўмагида

“Бухара Ламинант Трейд” қўшма корхонасида умумий қиймати қарийб 184 минг АҚШ долларига тенг бизнес лойиҳа амалга оширилди.
Бунинг учун дастлаб истеъмол бозоридаги талаб ва эҳтиёж чуқур ўрганилди. Сўнг хориждан полипропилен ҳамда полиэтилен идишлар тайёрлашга мўлжалланган зарур асбоб-ускуналар харид қилинди. Ўттиз нафардан зиёд маҳаллий ишчилар қисқа муддатда уларни бошқариш кўникмасига эга бўлди. Нисбатан арзон, фойдаланишга қулай маҳсулотнинг бозори чаққонлигини ҳис этган Бухоро шаҳридаги мазкур корхона жамоаси эндиликда ўз фаолиятини кенгайтириш ниятида.
Дарвоқе, шаҳарда саноат йўналишидаги шу каби лойиҳалар шарофати билан 2015 йилда 3423 та иш ўрни яратилди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Суббота, 30 Январь 2016 00:00

Назм осмонининг қуёши

...Ўткир кўз эгаларининг ҳузурида махфий ва яширин қолмасинки, шараф ва улуғлик осмонининг қуёши, дунё буюкларининг пешвоси, яхши хулқлар манбаи... илм ва ирфон эгаларининг намояндаси, таҳқиқ ва ишонч аҳяларининг қибласи, ҳоқон давлатининг таянчи ва ҳазрати  султоннинг яқини, фақирликка бою, ҳимматга ботир, олий ҳазрат низомулҳақ вал ҳақиқат ваддунё ваддин амир Алишернинг... узлуксиз меҳрибончиликлари шуъласи, илтифот ва ғамхўрликлари офтоби Хондамир деб шуҳрат қозонган бу фақир банда ва ҳақир зарра ўиёсуддин ибн Ҳумомуддин бошига тобланди, балки вужудининг ниҳоли ёш чоғидан то йигитлик даврининг охирига қадар ул ҳазратнинг лутфу эҳсон ариқлари ёқасида ўсиб, унди.


         ХОНДАМИР.

Чоп этилган бўлим: АБАДИЯТ ГУЛШАНИ
Сахифа 1, барчаси 2

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР