XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 25 Январь 2016

корхоналаримизда энг замонавий технологиялар асосида юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётганида яққол намоён бўлаяпти

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Жойларда вилоят ҳокимлари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ҳамда долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этмоқда.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

“Яшил ҳафта — 2016” — озиқ-овқат саноати, боғдорчилик, қишлоқ ва ўрмон хўжалиги халқаро кўргазмасидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясининг иштироки доирасида Берлин шаҳрида Ўзбекистоннинг иқтисодий ҳамда агросаноат салоҳиятига бағишланган тақдимот маросими бўлиб ўтди. У мамлакатимизнинг Германия Федератив Республикасидаги элчихонаси ва Немис иқтисодиёти Шарқий Европа бирлашмаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Тадбир чоғида унинг иштирокчилари Ўзбекистоннинг замонавий иқтисодий ҳолати, саноат корхоналарини модернизациялаш ва технологик қайта жиҳозлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар, республикада, шу жумладан, аграр жабҳада рўй бераётган ўзгаришлар, сармоявий муҳитни янада такомиллаштириш, мамлакатда инфратузилмаларни ривожлантиришга қаратилган давлат дастурлари бўйича маълумотлар билан яқиндан танишдилар. Озиқ-овқат саноати корхоналари ассоциацияси, Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, “Ўздонмаҳсулот” ва “Ўзвиносаноат-холдинг” компаниялари томонидан ишлаб чиқилган аниқ сармоявий лойиҳалар ҳам уларнинг эътиборига ҳавола қилинди.
Тақдимотда сўзга чиққан Немис иқтисодиёти Шарқий Европа бирлашмаси бошқаруви раиси Маркус Фельснер Ўзбекистон иқтисодиёти изчил ўсиб бораётганига юқори баҳо берар экан, республикада яратилган қулай сармоявий муҳитга алоҳида эътибор қаратди. У Германияда юртимиз билан шериклик алоқаларини кенгайтириш юзасидан қизиқиш ўсиб бораётганини таъкидлади. “Хусусан, кичик ва ўрта бизнес вакилларимиз орасида ҳам”, деди у.
М. Фельснер қўшма сармоявий лойиҳаларни, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун ўзбек шериклар билан узоқ муддатли алоқаларни ўрнатиш юзасидан ГФР компанияларини қўллаб-қувватлаш Немис иқтисодиёти Шарқий Европа бирлашмасининг устувор вазифаларидан бири ҳисобланишини айтди. У алоҳида қайд этганидек, бугунги кунда немис бизнес тизимлари олдида Ўзбекистондаги истиқболли ва изчил ўсиб бораётган бозорнинг эшиклари очилмоқдаки, мамлакат юқори сифатли озиқ-овқат ҳамда мева-сабзавот маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича етакчилардан бири бўлиши мумкин.
Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият олиб бораётган “Lemken”, “Claas”, “Berliner Sparkasse” каби немис компаниялари вакиллари ва бошқалар тақдимот қатнашчиларини истиқболли ўзбек бозорига чиқиш имкониятларидан фойдаланишга, республика ҳудудидаги сармоявий лойиҳаларда фаол иштирок этишга чақирди.
Тадбир якунида “Жаҳон” ахборот агентлиги мухбири тадбирнинг айрим иштирокчилари билан суҳбатлашди.
Германиянинг MARWIKO AG консорциуми вакили Андреас Йопт ҳам юртимизнинг иқтисодий ривожланиш йўлидаги қадамларини ижобий баҳолади.
— Бугунги тақдимот менда катта таассурот қолдирди, — деди у. — Ўзбекистон ҳамда унинг замонавий тараққиёти ва мамлакатингизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасидаги салоҳияти ҳақидаги билимларим янада ошди. Консорциумимиз қишлоқ хўжалигидаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш билан шуғулланадиган қарийб 800 та немис, шунингдек, Европа компанияларини ўз атрофига бирлаштирган.
Ўзбекистон Берлиндаги “Яшил ҳафта” қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмаси ишида мунтазам ва фаол қатнашаётгани бизни қувонтиради. Унинг бўлмаси билан танишар эканман, республика агросаноат мажмуидаги дунё миқёсида харидоргир барча маҳсулотлар кўргазма пештахталаридан жой олганига гувоҳ бўлдим.
Тақдимот маросими Ўзбекистон бозорида ишлаётган машҳур немис компанияларининг тажрибаси билан танишиш учун ҳам яхши имкониятни яратди. Шу боис бизда манфаатдор ўзбек компаниялари билан шерикликни йўлга қўйиш истаги туғилди.
“C3 Consult” компанияси менежери Роланд Циммерман республикамиз молия-банк соҳасида қўлга киритган муваффақиятларни юқори баҳолади. Жаҳон банкининг маърузасида Ўзбекистон ҳозирги пайтда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш борасида юқори натижаларга эришган мамлакатларнинг биринчи ўнлигидан жой олган. Бу далил, шубҳасиз, ГФР бизнес тизимлари вакилларини ўзига жалб этади. Биз Ўзбекистон билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантиришдан манфаатдормиз. Бугун немис компаниялари ходимлари ўзбек бозорининг катта имкониятлари, мамлакатда хорижий сармоядорларга яратилган солиқ имтиёзлари ва бошқа қулайликлар ҳақидаги кўп маълумотлардан хабардор бўлдилар. Ушбу тадбир Ўзбекистон — Германия ўртасида иқтисодиёт соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтиришга хизмат қилади.


«Жаҳон» АА.
Берлин

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Иқтисодиётимизни таркибий ўзгартириш ва диверсификация қилишни чуқурлаштириш, бандликни таъминлаш, аҳолимизнинг даромади ҳамда ҳаёт сифатини оширишнинг муҳим омил ва йўналишларидан бири тариқасида хизмат кўрсатиш, сервис соҳасини жадал ривожлантириш бўйича тизимли ишлар олиб борилгани ана шундай юқори натижага эришилишида ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Чоп этилган бўлим: Бир рақам шарҳи

Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судида соҳа қонунчилигидаги сўнгги янгиликлар, судлар фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳамда бу борада халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда ҳаётга татбиқ этилаётган лойиҳалар аҳамиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Вторник, 26 Январь 2016 00:00

Дастурхон кўрки

Нукус шаҳридан оқиб ўтувчи, ҳар икки қирғоғи обод қилинаётган “Дўстлик” канали бўйида бунёд этилаётган ижтимоий соҳа объектлари сони яна биттага кўпайди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 26 Январь 2016 00:00

Иш ўринларини қисқартирмоқчи

Буюк Британиянинг “Barclays” банки мавжуд иш ўринлари мингтага қисқартирилиши ҳамда Осиё фонд бозоридан чиқиб кетишини билдирди.
Бунга молия муассасасининг ушбу ҳудудлардаги ҳиссаси бор-йўғи 3 фоизни ташкил этгани сабаб қилиб кўрсатилаяпти.
Ўз навбатида, у ўз харажатларини оптималлаштириш ҳамда даромадларини кўпайтириш сиёсатини давом эттиради. Шунинг учун Австралия, Таиланд, Индонезия каби давлатлардаги кам фойда келтираётган офисларини ёпади.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Бухорода Президентимизнинг 2015 йил 22 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳамда солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартишлар ва янгиликлар мавзуида кўргазмали семинар ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган асосий мақсад солиқ ҳамда бюджет сиёсатининг жорий йилга мўлжалланган асосий йўналишларидан келиб чиққан ҳолда соҳага доир қонунчиликдаги ўзгартиш ва қўшимчалар мазмун-моҳиятидан тадбиркорлар ҳамда кенг жамоатчиликни хабардор қилиш эди. Шу боис мазкур семинар ишбилармонларда катта қизиқиш уйғотди.
— Давлатимиз томонидан тадбиркорлик, жумладан, кичик бизнес равнақига алоҳида эътибор қаратилаяпти, — дейди Қоракўл туманидаги “Умид Голд плюс” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Рустам Муҳиддинов. — Хусусий сектор вакиллари учун қатор имтиёзлар жорий қилиниб, солиқ тўлови борасида енгилликлар берилаяпти. Буни биз, тадбиркорлар ўз фаолиятимизда тобора чуқурроқ ҳис этаяпмиз. Масалан, семинарда таъкидланишича, микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўловининг 2015 йилдаги 6 фоиздан жорий йилда 5 фоизга туширилиши натижасида вилоят бўйича тадбиркорлик субъектлари ихтиёрида бир миллиард сўмга яқин маблағлар қолади.
Тадбирда солиқ қонунчилигига киритилган янгиликлар ҳақида атрофлича маълумот берилди. Тадбиркорлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олишди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+