XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Пятница, 22 Январь 2016
Суббота, 23 Январь 2016 00:00

Долзарб вазифалар ижроси таҳлили

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг 2015 йилги фаолияти якунларига бағишланган кенгайтирилган Ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Унда вазирлик тизимидаги муассасалар, ҳудудий бошқармалар, корхона ҳамда ташкилотларнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари иштирок этди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ

Қимматли қоғозлар бозори молия бозорининг муҳим бўғинларидан бири ҳисобланади. У молиявий ресурсларни турли манбалардан жамлаш, кейинчалик етакчи тармоқларга йўналтириш орқали хўжалик субъектлари ва аҳоли ихтиёридаги бўш пул маблағларининг самарали айланишига кенг имконият яратади. Шу маънода, банкларнинг қимматли қоғозлар бозоридаги иштироки унинг иқтисодиёт тармоқларидаги фаоллиги билан баҳоланади. Бу ҳақда сўз юритилганда, Президентимизнинг қуйидаги фикрларини келтириш ўринлидир: “қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш ҳисобига аҳолининг бўш турган маблағлари айланишга жалб этилади. Бу айни чоғда иқтисодиётни барқарорлаштириш соҳасидаги муҳим вазифани ҳал қилишга — пул муомаласини, демакки, миллий валютани мустаҳкамлашга ёрдам беради”.
Дарҳақиқат, фонд бозоридаги битимлар ҳажмининг кўпайиши акциядорлик жамиятлари, жумладан, тижорат банклари капиталлашув даражасининг ошишига, уларнинг ресурс базасини мустаҳкамлашга, айниқса, хусусий капитални кенг жалб этишга ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади. Охирги беш йил давомида фонд бозори орқали банклар томонидан 2,1 трлн. сўмлик қўшимча акциялар ва 2,0 трлн. сўмлик қарз қимматли қоғозлар инвесторлар ўртасида жойлаштиришга эришилгани тизимда амалга оширилган изчил чора-тадбирлар самарасидир.
Мамлакатимиз молия-банк тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар замирида дастлабки омил сифатида Марказий банк томонидан юритилаётган самарали банк назорати намоён бўлади. Бу ҳақда гап кетганда, банк тизимининг барқарорлигини таъминлаш, омонатчилар, кредиторлар ва мижозлар манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган йўналишлар халқаро банк назорати бўйича қўмита тавсияларига мувофиқ ҳолда, босқичма-босқич жорий этилганлигини таъкидлаш ўринлидир.
Шу билан бирга, банклар томонидан молиявий ҳисоботлар халқаро талабларга мувофиқ тарзда тайёрланиб, уни фойдаланувчилар кенг оммасига тақдим этишда ҳисоботларнинг шаффофлигига, шу жумладан, унинг даврийлик ва муддатлилик, таққосланувчанлик ва сифатлилик каби тамойилларга тўлиқ риоя этилаяпти. Бунга республикамиз банклари молиявий ҳисоботларининг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини “Прайсвотерхаускуперс”, “Эрнест энд Янг”, “Делойт энд Туш” сингари етакчи аудиторлик ташкилотлари томонидан халқаро талаблар асосида ижобий маъқулланаётганлиги мисол бўла олади.
Юртимизда банклар фаолиятига оид ахборотларнинг очиқлигини таъминлаш борасида кўрилаётган ишлар  нуфузли халқаро рейтинг агентликлари томонидан муносиб баҳоланаётгани, айниқса, қувонарлидир. Бинобарин, мамлакатимиз банк тизими бўйича ривожланиш истиқболлари кетма-кет равишда “Барқарор” даражадаги рейтинг баҳосига лойиқ кўрилаяпти. Қолаверса, республикамизда фаолият кўрсатаётган барча тижорат банки “Мудис”, “Стандарт энд Пурс”, “Фитч рейтингс” каби нуфузли халқаро рейтинг агентликларининг “Барқарор”  рейтинг баҳосига сазовор бўлган. Бундай юксак эътирофлар Осиё тараққиёт банки, Корея тараққиёт банки, Халқаро молия корпорацияси ҳамда Голландия тараққиёт корпорацияси сингари хорижий молиявий институтлар ҳамда инвесторлар томонидан республикамиз банклари капиталига киритилган хорижий сармоялар ҳажмининг янада ошишида муҳим омил бўлмоқда.
“Тошкент” республика фонд биржаси савдо айланмаси таҳлили банк қимматли қоғозларининг инвестициявий жозибадорлиги ортиб, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг уларга бўлган қизиқиши кучайиб бораётганидан далолат бермоқда. Буни сўнгги беш йил мобайнида биржа умумий савдо айланмасида банк қимматли қоғозлари ҳиссаси 51,6 фоиздан 87,8 фоизга етгани мисолида ҳам яққол кўриш мумкин.
Бугунги кунда банклар акциялари энг харидоргир ҳисобланади. Биргина, ўтган 2015 йил давомида биржа савдоларида аҳоли томонидан харид қилинган жами қимматли қоғозларда банк қимматли қоғозларининг ҳиссаси 93 фоиздан ортиқни ташкил этган бўлса, юридик шахс мақомига эга инвесторлар томонидан харид қилинган банк қимматли қоғозларининг ҳиссаси 86,6 фоизга тўғри келгани юқоридаги фикримизга тўла асос бўлади.
Эришилаётган ютуқлар миллий иқтисодиётимизнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, узоқ муддатли инвестициялаш, саноатни диверсификациялаш ва аҳолининг муайян қатламини иш ўринлари билан таъминлашда мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Юртимизда қимматли қоғозлар бозори фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларининг изчил такомиллаштириб борилаётгани миллий иқтисодиётимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг жадаллашувига туртки бераяпти. Янги таҳрирдаги “Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ишлаб чиқилиб, 2015 йилнинг 3 июнидан амалга киритилгани ислоҳотларнинг мантиқий давоми бўлди.
Гап шундаки, мазкур ҳужжат асосида қимматли қоғозлар билан олди-сотди битимларини тузишда сотувчи, инвестор, воситачи, савдо ташкилотчилари ва шу сингари бошқа иштирокчилар ўртасида клиринг муносабатлари ва ўзаро ҳисоб-китобларнинг қулай тартиби жорий этилаяпти. Унга кўра, қимматли қоғозларнинг уюшган савдосидаги битимлар натижалари бўйича пул маблағларининг ҳисоб-китоблари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки томонидан амалга оширила бошланди.
Қимматли қоғозлар билан боғлиқ битимларни тузиш соҳасидаги қулайликлар натижасида аҳолининг ҳар қандай қатлами ёки молиявий ҳолатидан қатъи назар, хўжалик субъекти томонидан акцияларга эгалик қилиш ҳолатларини вужудга келтиради. Шу ўринда, банк акциядори шунчаки молиявий восита эгаси бўлибгина қолмасдан, балки банк капитали бир қисмининг реал мулкдори сифатида унинг молиявий фаолиятига таъсир кўрсатиш ҳуқуқини ҳис этиш билан намоён бўлади.
Акциядорлик тижорат банкларида корпоратив бошқарувнинг замонавий услублари жорий этилаётгани муваффақиятларни янада мустаҳкамлаш имконини бераяпти. Президентимизнинг 2015 йил 24 апрелда қабул қилинган “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони бунда дастуриламал бўлиб хизмат қилаяпти. Буларнинг барчаси акциядорлик тижорат банклари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, бўлажак инвесторлар учун уларнинг очиқлиги ва жозибадорлигини таъминлаш, бошқарув ходимларининг самарали фаолияти устидан назорат қилишни таъминлашда акциядорлар ролини ошириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этишга қаратилгани билан ғоятда аҳамиятлидир.
Фаолият кўрсатаётган барча акциядорлик жамияти орасида фақат банк соҳасидаги акциядорлик жамиятлари кенгашларида миноритар акциядорлар вакиллари иштироки таъминланиши йўлга қўйилганлигини қайд этишимиз зарур.
Мухтасар айтганда, мамлакатимизда тижорат банклари фаолиятининг жозибадорлиги, фонд бозоридаги кенг иштироки, улар ҳақидаги ахборотларнинг мунтазам равишда маълум қилиниши мулкдор, омонатчи ва чет эл инвесторларининг юртимиз банк тизимига бўлган қизиқишини янада оширмоқда. Зеро, тижорат банкларининг молиявий барқарорлигини янада мустаҳкамлаш ва инвестициялаш фаоллигини кучайтириш тизимни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан биридир.


Ўткир ЖЎРАЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки
Тижорат банкларининг қимматли қоғозлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасини барчамиз телевизор орқали диққат билан кузатдик.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Аввал хабар қилинганидек, шу кунларда жойларда вилоятлар ҳокимлари тегишли халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ҳамда долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этмоқда.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Суббота, 23 Январь 2016 00:00

Кичкинтойларга туҳфа

Нукус шаҳридаги кинотеатр биноси Қорақалпоғистон Республикаси давлат қўғирчоқ театри  тасарруфига берилгач, тўлиқ таъмирланиб янгича қиёфа касб этди. Бу ерда ижодий жамоа болажонларга мўлжалланган энг сара дастурларини тақдим этишни бошлади.
Саҳналаштирилган ҳар бир асар, жумладан, “Совға”, “Ботир қуён”, “Сеҳрли таёқча”, “Ажабтовур мусобақа”, “Дўстингга ёмонлик қилма”, “Саҳродаги дўстлик”, “Болалар кулсин” каби спектакллар эзгуликни тараннум этиши билан ажралиб туради.


Гулжаҳон СЕЙТНАЗАРОВА.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Суббота, 23 Январь 2016 00:00

Файзли манзиллар

Узун туманида янги маданият ва аҳоли дам олиш маркази фойдаланишга топширилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги қарори асосида амалга оширилган бунёдкорлик ишлари натижасида ҳудуддаги шундай масканлар сони олтитага етди.
Ҳозир бу ерда бир неча тўгарак фаолияти йўлга қўйилган. Спорт-соғломлаштириш хоналари, томоша зали ёшлар ихтиёрида. Машғулотлар самарадорлигини оширишда марказнинг салкам 67 миллион сўмлик замонавий жиҳозлар билан таъминлангани қўл келаётир.
— Бундай муассасалар махсус лойиҳа асосида барпо этилмоқда, — дейди  вилоят маданият ва спорт ишлари бошқармаси масъул ходими Ё. Тошмуротов. — Хусусан, ҳозирги кунда Узун туманида “Файзобод” маданият ва аҳоли дам олиш марказида ҳам қурилиш-таъмирлаш ишлари бошланиши арафасида. Ушбу лойиҳа тўлиқ рўёбга чиқарилгач, ёшларнинг бўш вақтини самарали ўтказиш имконияти янада кенгаяди.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Мамлакатимизда инсон манфаатларини таъминлаш, ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича барча ташкилий-ҳуқуқий шарт-шароит мавжуд. Айниқса, муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат муҳофазасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар бу борада муҳим аҳамият касб этаётир.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Бугунги кунда глобал иқтисодиётда компьютер ва телекоммуникация технологиялари, дастурий таъминот маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улар асосида кенг турдаги интерфаол хизматлар кўрсатишни ўз ичига олган ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг роли ва аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Суббота, 23 Январь 2016 00:00

Табиатнинг мўъжаз «дорихонаси»

Кўк турп дастурхонга ўзгача зеб беради. Инчунун, сабзавотнинг ушбу тури шифобахш хусусиятлари кўплиги билан қадрлидир. Шу маънода, уни “табиатнинг мўъжазгина дорихонаси” дейиш мумкин.

Чоп этилган бўлим: ТИББИЁТ

Бельгиянинг Лювен шаҳридаги “Brabant Hall” кўргазмалар марказида анъанавий сайёҳлик кўргазмаси бўлиб ўтди. Мамлакатдаги етакчи туроператорлардан бири — “Hobo Rеisen” компанияси ташкил этган мазкур халқаро тадбирда дунёнинг 40 дан зиёд давлати ўз сайёҳлик салоҳиятини намойиш қилди.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган