XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Вторник, 19 Январь 2016
Среда, 20 Январь 2016 00:00

Юксак натижалар омили

Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Бош мақсадимиз — мавжуд қийинчиликларга қарамасдан, олиб бораётган ислоҳотларни, иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни изчил давом эттириш, хусусий мулкчилик, кичик бизнес ва тадбиркорликка янада кенг йўл очиб бериш ҳисобидан олдинга юришдир” номли маърузасида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг сарҳисоби билан бир қаторда, 2016 йил ва ундан кейинги даврда юртимизда амалга оширилиши лозим бўлган энг муҳим ҳамда устувор вазифалар белгилаб берилди.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Среда, 20 Январь 2016 00:00

Экспорт учун кенг имконият

Юртимизда кичик бизнес субъектларига берилаётган имтиёзлар уларнинг истиқболли лойиҳалари рўёбига кенг йўл очаяпти. Натижада жаҳон бозорига дадил кириб бораётган маҳаллий ишлаб чиқарувчилар сони тобора ортмоқда. Бунда давлатимиз раҳбари томонидан 2013 йил 8 августда имзоланган “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари экспортини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор дастуриламал бўлаётир.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар, модернизация ҳамда техник ва технологик янгиланишларга бевосита боғлиқ

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 20 Январь 2016 00:00

Истиқболли лойиҳа

Сариосиё туманидаги “Хонжиза Савдо Сервис” масъулияти чекланган жамиятида тайёрланаётган қандолат ва нон маҳсулотларига ички ва ташқи бозорда талаб тобора ортиб бормоқда.
 Яқинда бу ерда яна бир истиқболли лойиҳа амалга оширилди. Яъни корхона қошида 4 минг тонна сиғимга эга совиткичли омборхона ишга туширилди.
— Мақсадимиз қиш ва баҳор мавсумида ҳам аҳоли дастурхонига арзон ва сифатли мева-сабзавот етказиб беришдан иборат, — дейди тадбиркор Абдуғаффор Аҳмедов. — Қолаверса, ўтган қисқа даврда жамғарилган маҳсулотларнинг 900 тоннасини экспорт қилдик. 1100 тонна сархил неъматлар эса аҳоли дастурхонига тортиқ этилмоқда. Келгусида мазкур тармоқдан олинаётган даромад ҳисобига 60 ўринли меҳмонхона қуришни режалаштираяпмиз.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 20 Январь 2016 00:00

Ихтисослаштирилган корхона

Кармана туманидаги Боғишамол маҳалласида “Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти томонидан нон ва қандолат тайёрлашга ихтисослаштирилган кичик корхона ишга туширилди.
— Жамоамиз аъзолари, асосан, ёшлардан иборат, — дейди цех бошлиғи Шаҳобиддин Нишонов. —  Энг илғор технологиялар ишимизга унум бағишламоқда. Ҳозир маҳсулотларимиз бозор ва савдо дўконларига пешма-пеш етказиб берилаяпти.
Эътиборлиси, таркиби соя уни, Е дармондориси ҳамда антиоксидант, кальций каби шифобахш минераллар билан бойитилаётган корхона неъматлари истеъмолчиларга манзур бўлмоқда.


Азамат  ЗАРИПОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ
Среда, 20 Январь 2016 00:00

Илғор технологик жараён

Марҳамат туманида ташкил этилган “Marlen glove” масъулияти чекланган жамияти маҳсулотлари қисқа муддатда буюртмачилар эътиборига тушди.
Бунда корхона цехларига Жанубий Корея инвестицияси ҳисобига 120 минг АҚШ долларилик замонавий технологиялар келтирилиб, ўрнатилгани алоҳида аҳамият касб этмоқда.
Эътиборлиси, ушбу дастгоҳларнинг барчаси компьютерлар орқали бошқарилади. Бунинг учун тўқув ускуналарига турли рангдаги калава ип ғалтаклари жойлаштирилиб, улар бир маромда чувалади. Навбатдаги босқичда эса хом ашё маҳсулот шаклига келтирилади. Ҳозир жамиятнинг 15 кишилик жамоаси томонидан 45 минг жуфтдан зиёд ишчи қўлқоплари ишлаб чиқарилмоқда.
Корхона мутахассислари келгусида нефть ва газ саноати тармоқлари ходимлари учун ҳам буюмлар тайёрлашни режалаштирган.


Саидаҳмад ШУКУРОВ.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Мамлакатимизда хусусий сектор ривожи йўлидаги изчил ислоҳотлар иқтисодиётимиздаги чуқур таркибий ўзгаришларнинг мустаҳкам асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Пировардида соҳа вакиллари учун кенг имконият ва имтиёзлар яратилиб, улар томонидан тайёрланаётган рақобатдош маҳсулотлар ички ҳамда ташқи бозордан муқим ўрин эгаллаяпти.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Среда, 20 Январь 2016 00:00

Изланишлар меваси

Зангиота туманидаги Истиқлол маҳалласида истиқомат қилувчи тажрибали боғбон Мирза ота Расулов хонадонидаги мўъжаз иссиқхонада зарур микроиқлим ҳосил қилишда ер тафтидан фойдаланилади. Анъанавий ҳандақ усулида ташкил этилган “ёпиқ томорқа”да қишнинг қорли-қировли кунларида ҳам 15 даражагача илиқ  ҳарорат ҳамда бир меъёрдаги намлик сақланади.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Президентимизнинг мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар -Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги маърузасида алоҳида таъкидланганидек, ўтган йилда юртимизда барча жабҳада салмоқли ютуқлар қўлга киритилиб, аҳолининг турмуш даражаси янада юксалишига эришилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аввало, оила, оналик ҳамда болаликни муҳофаза қилиш давлатимизнинг устувор вазифаси сифатида белгилаб олиниб, бу ижтимоий сиёсатнинг негизидан жой олди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган