XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
Мақолалар мазкур саъна бўйича сараланган: Понедельник, 11 Январь 2016
Вторник, 12 Январь 2016 00:00

Истиқболли йўналиш

Вилоятдаги “Пахтамаш” масъулияти чекланган жамияти Айдар-Арнасой кўллар тизими ҳудудида сайёҳларга юқори даражада хизмат кўрсатадиган кемпинглар мажмуини фойдаланишга топширди. Бунинг учун 500 миллион сўм миқдорида маблағ йўналтирилди.

Чоп этилган бўлим: ИҚТИСОДИЁТ

Вилоят марказидаги “Бухоро миллий либослари” оилавий корхонасида банк томонидан ажратилган 100 миллион сўмлик кредит ҳисобига ўндан зиёд турдаги кийим-кечаклар тайёрлаш йўлга қўйилди.
Эътиборлиси, бу либослар экологик жиҳатдан тоза ҳисобланган ипак ва пахта матоларидан тикилаяпти. Қолаверса, уларнинг маҳаллий иқлим шароитига мослиги ҳамда миллий анъаналаримизни ўзида мужассам этгани харидорларга манзур бўлаётир.
Маълумот ўрнида айтиш лозимки, 2015 йил давомида Бухоро шаҳри саноат салоҳиятини ошириш мақсадида 99 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилди. Ушбу мақсадлар учун молия муассасалари томонидан 15 миллиард сўмдан зиёд сармоя йўналтирилди.


Истам ИБРОҲИМОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 12 Январь 2016 00:00

Ёш мусиқачимиз яна ғолиб

Қибрай туманида истиқомат қилувчи Муҳаммадазизовлар хонадонига Франциядан хушхабар келди. Унда ушбу мамлакат пойтахтида фортепьяно бўйича ўтказилган анъанавий “Париж юлдузлари” мусиқа фестивалида мазкур оила фарзанди Шоҳруҳ Бахтиёровнинг биринчи ўринни эгаллагани маълум қилинган эди.
Шоҳруҳ таҳсил олаётган Дўрмон қишлоғидаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактаби давлатимизнинг соҳага қаратаётган юксак эътибори туфайли қад ростлаган санъат кошоналаридан биридир. Икки йил муқаддам фойдаланишга топширилган мазкур муассаса бугун дўрмонлик санъатсевар ёшларнинг қадрдон масканига айланиб улгурди. Ҳозир бу ерда 250 дан ортиқ ўғил-қиз 14 йўналишда билим олмоқда.
Бу Шоҳруҳнинг хориж давлатларидаги нуфузли ижодий кўрикларда қозонган учинчи зафаридир.


Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: МАДАНИЯТ

Германияда ҳар чоракда нашр этиладиган “Masche” иқтисодий журналида Ўзбекистонда тўқимачилик саноатининг ривожланиши ва унинг сармоявий салоҳиятига бағишланган мақола эълон қилинди. Мазкур журнал Германия трикотаж-тўқув маҳсулотлари уюшмасининг матбаа нашри ҳисобланади.

Чоп этилган бўлим: ХОРИЖДА

Қўрғонтепа туманидаги “Қўрғонтепа автобаза транс” масъулияти чекланган жамиятига қарашли жамоат транспортларида вилоятда биринчи бўлиб йўл ҳақини пластик карточка орқали тўлаш жорий этилди. 

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ

Жаҳон иқтисодиёти улкан синовларга дуч келаётгани ҳақидаги маълумотлардан деярли ҳар куни оммавий ахборот воситалари орқали хабардор бўлиб турибмиз. Мисол учун, иқтисодий ўсишнинг локомотиви ҳисобланадиган истеъмол талабининг, айниқса, хом ашё ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг кескин пасайиб бораётгани глобал молиявий иқтисодий инқироз наинки давом этаётгани, ҳатто чуқурлашаётганининг исботидир. Ана шундай мураккаб шароитда Ўзбекистонда эришилаётган натижалар эса жаҳон ҳамжамиятининг қизиқиши янада ошишига сабаб бўлаяпти.

Чоп этилган бўлим: СИЁСАТ
Вторник, 12 Январь 2016 00:00

Йўл ҳаракатининг янги қоидалари

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси томонидан йўл ҳаракати қоидалари билан боғлиқ янгиликларга бағишланган матбуот анжумани ташкил этилди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 12 Январь 2016 00:00

Мардлик ва жасорат тимсоли

Истиқлол йилларида юртимизда тинч ва осуда ҳаётимизнинг ишончли кафолати бўлмиш Қуролли Кучларимизни шакллантириш борасида улкан ишлар амалга оширилди. Пировардида барча талабга жавоб берадиган, тезкор ва ҳаракатчан, ташкилий жиҳатдан мукаммал, замонавий қурол-яроғ ҳамда техникага эга бўлган миллий армиямиз барпо этилди. Ислоҳотлар самараси ўлароқ, аҳоли, айниқса, ёшларимиз ўртасида ҳарбий хизматнинг обрў-эътибори юксак даражага кўтарилди, Ватан ҳимоячиси бўлиш ҳар бир йигитнинг эзгу мақсадига айланди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 12 Январь 2016 00:00

Уч авлод учрашуви

Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, “Нуроний” жамғармаси, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ҳамкорлигида “Таянчим ва суянчим, фахру ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида уч авлод учрашуви ўтказилди. Унда фахрийлар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари, ўқувчи-талабалар иштирок этди.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Вторник, 12 Январь 2016 00:00

Ҳарбийларга шинам уй

Термиз гарнизонида бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар учун қуриб битказилган кўп қаватли тураржой биноси фойдаланишга топширилди.
Шу муносабат билан бўлиб ўтган тантанали маросимда Мудофаа вазирлиги, Жануби-ғарбий ҳарбий округ қўшинлари қўмондонлиги вакиллари, ҳарбий хизматчилар, уларнинг оила аъзолари, фахрийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ҳарбий хизматчиларга юксак эътибор кўрсатилаётгани, мазкур иншоотнинг фойдаланишга топширилиши ҳам ана шу ғамхўрликнинг амалий ифодаси эканлигини таъкидладилар.
Ҳарбий оркестр томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга янада файз бағишлади.


Нормурод ТЕМИРОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Чоп этилган бўлим: ЖАМИЯТ
Сахифа 1, барчаси 2

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган