XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 20 Апрель 2017

Адабиётга, маънавиятга эътиборнинг ёрқин намунаси

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг кеча матбуотда эълон қилинган  “Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғи ҳудудида  Адиблар хиёбонини барпо этиш тўғрисида”ги қарори бутун халқимизни, хусусан, ижод аҳлини бағоят руҳлантириб юборди.

Қарорда миллий боғни халқимиз, авваламбор, ёшларимизнинг маданий-маърифий савиясини юксалтиришга хизмат қиладиган, жаҳоннинг турли мамлакатларидан ташриф буюрадиган меҳмонлар ва сайёҳлар эътиборини тортадиган ҳар томонлама гўзал ҳамда бетакрор масканга айлантириш, маънавий ҳаётимизда ўчмас из қолдирган атоқли сўз санъаткорларининг тарихий хотирасини абадийлаштириш кўзда тутилган. 

Адиблар хиёбонини ҳозир безаб турган Алишер Навоий, Абдулла Қаҳҳор, Ойбек, Саид Аҳмад ва Саида Зуннунова ҳайкаллари ёнида  миллий адабиётимизнинг улкан намояндаларига бағишланган ёдгорлик намуналари қад кўтаради. Шунингдек, шаҳарнинг турли жойларидаги  ўафур ўулом, Ҳамид Олимжон ва Зулфия ҳайкаллари ҳам Адиблар хиёбонидан жой олади. Бу жараён давом этаверади. Адиблар хиёбони чинакамига Адабиёт бўстони бўлади, келажакда  ҳамиша одамлар, ёшлар  билан гавжум файзиёб Адабиёт зиёратгоҳига айланади.

Қарангки, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 1934 йилда ташкил этилган бўлса, шу вақт мобайнида бирон марта ҳам бу идора учун махсус  бино қурилмаган. Устига устак, бундай хиёбон жаҳоннинг бошқа мамлакатларида ҳам учрамайди. Мана шу ҳолатнинг ўзиёқ давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори қанчалик юксак аҳамиятга эга эканлигини кўрсатади. Бундай эътибор ва ғамхўрлик туфайли уюшмамиз учун   замонавий янги бино барпо этилади. Ёзувчилар уюшмаси тасарруфига ўтказилган Ўзбекистон маданияти ва санъати кўргазмаси биносида муҳташам Адабиёт маркази ташкил этилади, унда китоб тақдимотлари, шеърият кечалари, ижодкорлар билан учрашувлар, адабий баҳслар, қизғин мунозаралар, ёшлар мулоқотлари бўлиб ўтади. Буларнинг барчаси адабиётимиз ривожи учун хизмат қилиши муқаррар.

Улуғ ўзбек шоири Абдулҳамид Чўлпон “Адабиёт яшаса — миллат яшар”, деб ёзган  эди йигирманчи аср бошларида. Чиндан ҳам, шундай.  Миллий адабиёт — миллий маънавият асоси, миллий маданият пойдевори, миллатнинг руҳи. Ҳамма гап ўша адабиётнинг ғамхўри, фидойиси, қўллаб-қувватлагувчиси, қадрига етгувчиси, парвариш этгувчи боғбони борлигида! Бу — адабиётнинг бахти. 

Биз,  қалам аҳли бундай эътибордан илҳом оламиз, фахру ифтихор ҳиссини туямиз. Бутун кучимиз ва шижоатимизни она-халқимиз, гўзал Ўзбекистонимизни янада тараннум этишга сарфлашдан асло чарчамаймиз.

Муҳаммад АЛИ,

Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган