XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 18 Апрель 2017

Увайсий ижодий мероси кенг ўрганилаяпти

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 25 март куни пойтахтимизнинг Юнусобод туманидаги обод манзиллардан бири — Увайсий номидаги маҳаллага ташриф буюрганида, Жаҳон отин Увайсий ижодий меросини ўрганиш учун шоиранинг туғилган юрти — Марғилон шаҳрига бориб, илмий-адабий жамоатчилик вакиллари билан ижодий ҳамкорлик қилиш зарурлигини таъкидлаган эди.

Яқинда пойтахтимиздаги Увайсий номидаги маҳалла фуқаролар йиғинининг бир гуруҳ фаоллари Фарғона вилоятида бўлиб, Марғилон шаҳридаги шоиранинг уй-музейи ва вилоятнинг диққатга сазовор жойларига борди. 

Шоиранинг уй-музейида фарғоналик шоир-ёзувчилар, олимлар ва ёш тадқиқотчилар иштирокида илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди. Вилоятдаги  “Олтин қалам” ва “Жаҳон отин Увайсий” адабий тўгараги аъзоларининг шеърий чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди.

Тадбирнинг дастлабки кунида меҳмонлар вилоят ҳокимлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида қадимий шаҳарнинг муқаддас қадамжолари билан яқиндан танишдилар. Назм ва наво тадбирида таниқли санъаткорлар, аскиячилар, фольклор-этнографик жамоалар иштирокида мусиқали дастур ташкил этилди.

Иккинчи куни Увайсий маҳалласи фаоллари Фарғона шаҳридаги Аҳмад ал-Фарғоний номидаги истироҳат боғи, Ислом Каримов номидаги театр-концерт саройи, янги қад ростлаган “Нуронийлар маскани”, шаҳар драма театри ва шоирлар хиёбони сингари бунёдкорлик ва ободлик шукуҳи акс этган масканларни бориб кўрдилар.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган