XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 18 Март 2017

Янгиланиш фаслининг файзу баракаси

“Тинч ва обод юртга байрамлар ярашади”, дейди халқимиз. Бу йилги Наврўз шукуҳидан руҳланиб, эзгу ишларга бел боғлаган юртдошларимиз ғайрату шижоатини кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилаяпмиз. Муҳими, -жойларда ўзгаришлар кўлами кенг. Янгиланишлар мамлакатимизнинг ҳар бир шаҳару қишлоғига файзу барака, қувончу шодлик олиб кирмоқда.

Хусусан, Навоий шаҳрида яшовчи Тўлқинжон Суяров яшариш ва янгиланиш айёмини янги уйда кутиб оладиган бўлди. Боиси, ушбу оила вилоят марказидаги ўалаба маҳалласида бунёд этилган кўп қаватли тураржой хонадонларидан бирига кўчиб ўтди. Эътиборлиси, бундай бахт кошоналари ҳудудда истиқомат қилувчи 143 та оила вакилларига ҳам насиб этди. 

—  Биз ўтган йили турмуш қурган эдик, — дейди Тўлқинжон Суяров. — Яқинда ўғил фарзандли бўлдик. Бугун қувончимиз чексиз. Наврўзни қўшалоқ шодиёна сифатида нишонлаяпмиз. Бунинг учун давлатимиздан миннатдормиз. Бундай юксак ғамхўрликка фидойи меҳнатимиз билан муносиб жавоб қайтариш — асосий мақсадимиз.

Янги уйда ўз хурсандчилигини яқинлари, дўсту ёрлари билан баҳам кўраётган ҳар бир хонадон соҳибидан ана шундай самимий дил изҳорларини эшитиш мумкин.

— Ҳозирги кунда дунёнинг турли нуқталарида юз бераётган воқеалардан яхши хабардормиз, — дейди оила бекаси Муниса Холназарова. — Қанчадан-қанча инсонларнинг уй-жойи, бошпанаси вайрон этилиб, улар сарсон-саргардонликда ҳаёт кечирмоқда. Биз эса, шукрки, осойишта мамлакатда яшаяпмиз. Ҳар манзилда бунёдкорлик. Уй-жойларимизнинг кўрку тароватидан кўз қувонади. Шундай экан, дори-ламон кунларимизнинг қадрига етиб, тинчлигимизни асраб-авайлашимиз лозим. 

— Шарқона янги йил бошида ҳудудимиздаги янги оилалар сони 144 тага кўпайди, — дейди “ўалаба” маҳалла фуқаролар йиғинининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси Хайринисо Аллаёрова. — Улар маҳалламизнинг фаол, намунали хонадонларига айланишида миллий қадрият, асрий анъаналаримизнинг аҳамияти беқиёс. Наврўз байрами мана шу эзгу урф-одатларимизни ўзида мужассам этган айём сифатида ҳам қадрлидир. Шу сабаб уни кўтаринки руҳда нишонлашга янги қўшнилар билан пухта ҳозирлик кўраяпмиз. 

Таъкидлаш жоизки, байрам кунлари вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида кенг кўламли бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари якунига етказилиб, кўплаб ижтимоий объектлар фойдаланишга топширилади. Албатта, уларнинг барчаси аҳоли фаровонлигини таъминлаш ва турмуш даражасини юксалтириш, саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиз. 

Темур ЭШБОЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган