XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 15 Март 2017

Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор

Хоразмда вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият тарғибот маркази, “Китоб олами” маънавий-маърифий савдо мажмуаси, “Ўздавкитобсавдотаъминоти” масъулияти чекланган жамияти ҳамкорлигида “Адабиётга эътибор — маънавиятга, келажакка эътибор” шиори остида оилавий китобхонлик байрами ташкил этилди.

Хусусан, Урганч шаҳрида ўтказилган ушбу тадбирнинг очилиш маросимида давлат ва жамоат ташкилотлари, таълим муассасалари вакиллари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар ҳамда талабалар қатнашди. Унда мамлакатимизда аҳоли, айниқса, ёшларнинг китобхонлик маданиятини оширишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.  Бунда Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Китобхонлар байрами доирасидан кўплаб тадбирлар ўрин олган. Масалан, юртимиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда чоп этилган мумтоз ва бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ҳамда маълумотномалар, болалар адабиёти намойиши ҳамда савдоси ташкил этилаяпти. Янги китоблар тақдимоти, ёзувчи ҳамда шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар иштирокида мушоиралар ўтказилмоқда. “Ўздавкитобсавдотаъминоти” хоразмлик китобхонлар эътиборига мамлакатимиздаги 100 дан ортиқ нашриётлар ва кўплаб муаллифларнинг 1000 номдаги қарийб 70 мингга яқин китобларини тақдим қилаяпти.

— Ушбу учрашувлардан катта таассурот олдик, — дейди Урганч туманидаги 1-умумтаълим мактабининг математика фани ўқитувчиси Ирода Қутлиева. — Зеро, китоб зиё таратувчи бебаҳо манбадир. Шу боис уни доимий ҳамроҳимиз, деб биламиз. Қолаверса,  оилавий китобхонлик анъаналарини сақлаш, уни қадрлаш зарурлигини ёшларимизга уқтирамиз. Бу ерда намойиш этилаётган турли қўлланмалар жуда ранг-баранг. 

Байрам доирасида бошқа шаҳар ва туманларда китоб ярмаркалари ҳам ўтказилмоқда. 

Ойбек РАҲИМОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+