Гўзаллик ва нафосат, садоқат ва матонат тимсоли
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 07 Март 2017

Гўзаллик ва нафосат, садоқат ва матонат тимсоли

Табиат чирой очиб бораётган илк баҳор кунларида меҳрибон оналаримиз, дилбар опа-сингилларимизга чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатилиши, уларнинг латофати ва оқилалиги, садоқати ҳамда матонати мадҳ этилиши бежиз эмас. Чунки ҳаёт фалсафаси, маъно-мазмуни ва гўзаллиги, энг аввало, барчамизни дунёга келтирган Она сиймосида, аёл тимсолида намоён бўлади. Яшариш ҳамда янгиланиш фаслининг аёллар билан узвийлиги, уйғунлиги ҳам ана шунда.

Шу маънода айтганда, мустақиллик йилларида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, сиёсий фаоллигини ошириш, касбий, жисмоний, маънавий ҳамда интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, турмуш даражасини яхшилаш, оғирини енгил қилиш, оила ва жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш, илғор ғоя ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, соғлом оилани шакллантириш давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилди.

Бугун ушбу йўналишдаги саъй-ҳаракатлар самарасини “Аёл бахтли бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам”, деган ҳаётий қараш онгу шууримизга чуқур кириб бораётгани мисолида кўриш мумкин. Зеро, ўзининг меҳрибонлиги ва қалб саховати билан оилага файзу барака келтирадиган, фарзандларимиз қалбига она-Ватанга -садоқат туйғусини сингдирадиган опа-сингилларимиз  юксак эъзозга сазовордир. 

4 март куни пойтахтимиздаги “Наврўз” давлат қабуллар уйида 8 март — Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.  

Ҳар қачонгидан тароватли ҳамда кўркам қиёфа касб этган, анвойи гуллар билан безатилган фойеда сочларига жамалак таққан жажжи қизалоқларнинг беғубор кулгиси янграйди. Бу ҳам юртимиздаги тинчлик ва хотиржамлик, эртанги кунга катта ишонч ҳамда дахлдорликнинг амалий ифодасидир. 

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан турли соҳаларда меҳнат қилаётган фаол аёллар иштирок этди.  

Байрам қатнашчилари дастлаб Мустақиллик ва эзгулик монументи — Бахтиёр она ҳайкали пойига гуллар қўйди. Пойтахтимизда амалга оширилган улкан бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари билан танишди. Ўзбек Миллий академик драма театрида “Имон” спектаклини томоша қилдилар. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тадбирда иштирок этиб, мамлакатимиз хотин-қизларини ушбу айём билан табриклади.

Давлатимиз раҳбари адабиёт, санъат, фан, таълим, маданият, спорт соҳаларида эришган алоҳида ютуқлари учун Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган 15 нафар қизга ана шу юксак мукофотларни тантанали равишда топширди. 

Зулфия номидаги Давлат мукофотининг бу йилги соҳибалари — Тошкент шаҳри Миробод енгил саноат ва сервис касб-ҳунар коллежи ўқувчиси, 2016 йилги Олимпиада ўйинлари иштирокчиси Нигора Турсунқулова, Қорақалпоқ давлат университети қошидаги 1-академик лицей ўқувчиси Айжамал Караматдинова хотин-қизларнинг жамият ҳаётидаги фаоллигини янада ошириш борасида кўрсатаётган эътибори учун Президентимизга самимий миннатдорлик билдирди. Айни чоғда  бу юксак мукофот уларни келгусида янада юқори чўққиларни эгаллашларига рағбатлантиришини қайд этди. 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева юртимизда инсон манфаатларини таъминлаш, аёлларнинг турмуш шароитларини яхшилаш, саломатлигини мустаҳкамлаш, қобилият ва интилишларини рўёбга чиқариш, оила ҳамда жамиятдаги мавқеини юксалтириш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар улкан самаралар бераётганини таъкидлади.  

Тадбирда қатнашган онахонлар, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилари, хотин-қизлар ташкилотлари, турли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари файзли дастурхон атрофида суҳбат қурди. 

— Аёли улуғланган юртда яшашдан ортиқ бахт бўлмаса керак, — дейди Гурлан туманидаги 5-умумтаълим мактаби директори, Ўзбекистон Қаҳрамони Анора Маҳмудова. — Байрам арафасида Президентимиз билан учрашиб, табрикларини тингладик. Биз, аёлларга кўрсатилган эҳтиром ва эъзоздан  кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Ҳақиқатан ҳам, оиламиз тинч, турмушимиз обод, фарзандларимиз бағримизда камол топаяпти. Ҳар бир инсоннинг меҳнат қилиши, бор имкониятларини рўёбга чиқариши учун барча шарт-шароит яратилган. Мамнуният билан айтиш мумкинки, ҳозирги вақтда фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларни баркамол этиб тарбиялаш, уларнинг замонавий билим ва касб-ҳунар ҳамда ҳаётда муносиб ўрин эгаллашларига кўмаклашиш борасида эзгу ишлар олиб борилмоқда. Бу бежиз эмас. Чунки эртага ҳам она, ҳам жамиятнинг фаол аъзоси бўладиган аёл билимли ва зукко бўлиши ҳаётий заруратдир. 

Дарҳақиқат, мамлакатимизда хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, баркамол авлодни тарбиялашда оналарга кўмакдош бўлиш, қизларнинг илғор ғоя ҳамда ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу саъй-ҳаракатлар Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир юксак маънавиятли авлодни вояга етказишда муҳим аҳамият касб этаётир. Зеро, мамлакатимиз раҳбари Конституциямиз қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида таъкидлаганидек, фарзандларимиз, айниқса, қиз болаларнинг замонавий билим ҳамда касб-ҳунарларни, хорижий тилларни эгаллашлари, ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиб, ҳаётдан муносиб ўрин топишлари учун барча куч ҳамда имкониятларимизни сафарбар этамиз. 

— Ушбу байрам тадбирига йиғилган аёлларнинг юзида ҳаётдан розилигини, оиласи мустаҳкам ва фаровонлигини кўриш мумкин, — дейди Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Мавжуда Хурсанова. — -Албатта, бундай ғамхўрлик бизни янада фаол бўлишга ундайди. Эсласак, авваллари -аёлларнинг турмуш даражаси бутунлай бошқача эди. Буни ёши улуғ онахонлар жуда яхши билади. Аёлларнинг ижтимоий муҳофазаси ҳамда сиҳат-саломатлиги ҳеч кимни ташвишлантирмас эди. Бугун эса хотин-қизлар ҳар жиҳатдан, иқтисодий, ижтимоий томондан кенг қўллаб-қувватланаётир, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилаётир. Мисол учун, заводимизда 2 яшардан 3 ёшгача болалари бўлган ёш оналарга моддий ёрдам, ҳомиладор аёлларга эса ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан таътил берилаяпти. Қолаверса, меҳнат қилаётган оналар қонунчиликда белгиланган меъёрлардан оқилона фойдаланишаётир. 

Ҳозирги вақтда аёл нафақат уй бекаси, оқила она, шу билан бирга, уддабурон ва ташаббускор, тадбиркор, иқтидорли раҳбар ҳамдир. Ҳаётимиздан тобора катта ўрин олаётган фермерлик ҳаракати, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, юқори технология-ларга асосланган замонавий тармоқлар, илму фан, тиббиёт, таълим-тарбия, маданият ва санъат каби ўнлаб муҳим соҳа ва тармоқлар ривожини ҳам уларнинг иштирокисиз тасаввур этиб бўлмайди. Албатта, бу юртимизда хотин-қизларнинг бизнес билан шуғулланишларига зарур ташкилий, ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилгани,  пировардида улар ўртасида ишбилармонликка бўлган қизиқиш йилдан-йилга ортиб бораётгани самарасидир. 

Бинобарин, Президентимизнинг жорий йил 7 февралдаги Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида долзарб вазифалар қаторида хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касб-ҳунар коллежлари битирувчи қизларининг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш, давлат ва жамият бошқарувидаги ўрнини кучайтиришга оид чора-тадбирлар белгиланган. Ушбу саъй-ҳаракатлар Ватанимизни янада обод этиш, тинчлик-осо-йишталикни сақлаш, соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш, оилалар фаровонлигини таъминлаш, жамиятимизда меҳр-оқибат муҳитини кучайтиришдек эзгу мақсадларга хизмат қилади. Бу, шунингдек, “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастурида ҳам ўз ифодасини топган. 

— Маҳалламизда 21 миллат аҳил, иноқ, дўст, биродар бўлиб яшайди, — дейди Қоровулбозор тумани “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Зулхумор Раҳматова. — Бир-бирларининг урф-одатлари,  анъаналарига ҳурмат билан муносабатда бўлишади. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида таълим, тиббиёт, ижтимоий муҳофаза ҳамда банк соҳаси вакиллари, тадбиркорлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, уйма-уй юриб, одамларнинг муаммо ва талабларини ўрганмоқда. Чунончи, касб-ҳунар коллежларини битираётган қизларни иш билан таъминлаш, аёлларнинг ҳуқуқий, тадбиркорлик соҳасидаги билимлари ҳамда кўникмаларини ошириш мақсадида давра суҳбатлари ва семинарлар ўтказилмоқда. Уларда мутахассислар аёллар тадбиркорлигини қандай ривожлантириш, бизнес-режа тузиш, ҳужжат юритиш, солиқ имтиёзлари, кредит олиш сингари саволлар юзасидан маслаҳат ҳамда тавсиялар беришаяпти. Албатта, буларнинг барчаси аёлларни ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашда муҳим ўрин тутади. 

Байрам санъат усталари ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури билан якунланди. 

* * *

5 март куни Зулфия номидаги Давлат мукофотига 2017 йилда сазовор бўлган қизлар иштирокида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигида маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Шунингдек, иштирокчилар  Ўзбекистон халқ шоири Зулфия ҳайкали пойига гуллар қўйди.

Зиёда АШУРОВА,

«Халқ сўзи» мухбири.