XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 02 Март 2017

Ватан, садоқат, вафо куйчиси

Барчамиз орзиқиб кутадиган баҳорнинг илк кунида мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон халқ шоири Зулфия таваллуди кенг нишонланади. Унинг сатрларида ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳр ва муҳаббат, садоқат ҳамда гўзаллик каби чин фазилатлар тараннум этилган.

Бу ҳақда пойтахтимизда 1 март куни халқимизнинг ардоқли шоираси ҳайкали ёнида “Хотирангиз қалбларда мангу яшайди” деб номланган маънавий-маърифий тадбирда таъкидлаб ўтилди. Унда шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фаоллари, Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорлари, шоиранинг мухлислари, жамоатчилик вакиллари қатнашди.

Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ ёзувчиси М. Аҳмедов, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф. Абдураҳимова, Ўзбекистон халқ шоири Э. Сиддиқова ва бошқалар мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчилигида барча соҳада изчил амалга оширилаётган ислоҳотлар халқимиз, айниқса, ёш авлод маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини эътироф этишди. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг яқинда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий боғидаги Шоирлар хиёбонида бир гуруҳ адиблар билан бўлган учрашувда айтган фикр-мулоҳазалари ва таклифлари ҳам бевосита ёшларнинг фазлу камоли, китобхонлик ҳамда мутолаа масалалари билан бир қаторда, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, ижодкорларимиз олдида турган долзарб ва кечиктириб бўлмас вазифаларга қаратилган.

Биринчи Президентимиз Ислом Каримовнинг 1999 йил 10 июнда қабул қилинган “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим соҳаларида фаол изланаётган, интилувчан ва ташаббускор қизлар ушбу юксак мукофотга сазовор бўлмоқда. Бу мукофот юртимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган қизларнинг орзу-интилишларини юзага чиқариш, уларга қанот бағишлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ушбу мукофотга муносиб деб топилаётган қизлар сафи йилдан-йилга кенгайиб бораётгани, ўз навбатида, юртимизда истеъдодли ёшлар кўп эканлиги ва энг муҳими, улар қалбида Ватан равнақига муносиб ҳисса қўшиш истаги жўш ураётганини англатади. 

Иштирокчилар Зулфия ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар. Шоира ижодидан намуналар ўзбек ва хорижий тилларда ўқилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т. Норбоева сўзга чиқди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган