XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 02 Март 2017

«Атиргуллар қисмати»

Ўзбекистон давлат драма театрида «Атиргуллар қисмати» деб номланган янги спектаклнинг премьераси бўлиб ўтди.

...Саҳнадаги шифохона палатасида фарзанд кўриш арафасидаги аёллар ўзаро суҳбатлашмоқда. Лола ўғил кўрса, турмуш ўртоғи машина совға қилишидан жўшиб сўзламоқда. Зуҳра умр йўлдоши ножўя йўлларга юриб кетганидан нолийди. Ҳафиза пул топиб, ақл топмаган «хўжайин»ининг қилмишларидан доғда. Ҳали коллежни битирмасдан турмуш қурган Орзигул, неча йилдирки, тирноққа зор...

Қўчқор Норқобилов ва Хосият Рустамова қаламига мансуб ушбу саҳна асари аёллар учун энг олий бахт — файзли оилага бека, комил фарзандларга она бўлиш экани ҳақида ҳикоя қилиши билан томошабинларда катта таассурот қолдиради. Лирик драма жанридаги ушбу спектакль ҳар қандай шароитда ҳам ишонч ва умид инсон учун қўшқанот экани, айнан шу туйғулар сабабли одамзод тақдирнинг турли синов ва зарбаларига бардош беришини томошабинларга эслатиши билан эътиборга моликдир.

— Айрим аёллар ҳаётда учраб турувчи баъзи қийинчиликларга чалғиб, энг буюк бахт — оналик бахти эканини унутиб қўяди, — дейди спектакль режиссёри ўафур Мардонов. — Спектакль оналик дунёнинг барча ҳою ҳавасларидан устун, меҳр ва муҳаббат, бахт ва оила инсон учун энг олий ва муқаддас тушунчалар эканини акс эттиради.

Саҳналаштирувчи рассом Илҳом Рустамов томонидан яратилган декорация ва безаклар спектаклнинг таъсирчан ва ҳаётийлигини таъминлаган. Асосий ролларни Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматова, артистлар Муҳаббат Абдуллаева, Тамара Мирмақсудова, Нафиса Тошматова, Изроҳат Муродова, Юлдуз Ҳайдарова, Шаҳло Ҳожиева ижро этмоқда.

Н. УСМОНОВА,

ЎзА мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+