XS.UZ
Ўзбекистон Президенти «Газпром» компанияси бошқаруви раисини қабул қилди Алексей Миллер: ўзаро манфаатли ҳамкорлигимиз изчил давом этади Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан «Ўзбекипаксаноат» уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Тиббий хизмат сифатини оширишнинг таъсирчан омили Рус тили маркази очилди Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришнинг муҳим мезони Корея Республикаси делегацияси учрашувлари Одамларнинг қонуний мурожаатларини ҳал этиш — устувор вазифа Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа
  • 01 Март 2017

«Бахтлар водийсида кезаман...»

Ҳар йили 1 мартда шогирдлар, мухлислар — барчамиз азиз шоирамиз Зулфияхонимнинг хонадонига ошиқардик. Турфа гуллар, лолаю бойчечаклар билан кириб борардик. У киши ҳар биримизни бағрига босиб, эркалаб уйга чорларди.

Дастурхон атрофида қизғин суҳбат, файзли мушоира давом этар, даврага Ҳамид Олимжоннинг жарангдор  шеърлари кириб келарди. Бу дийдор, нафис мажлис завқи, шукуҳи узоқ вақтгача жонимизни иситар, кўнглимизни офтобдек қиздирар эди. Қанчалар унутилмас ва ҳаяжонли эди ўша кунлар...

Орадан йигирма бир йил вақт ўтибди. Орада саф-саф бўлиб Зулфияхоним издошлари дунёга келди. Навқирон, гўзал, истеъдодли олима, шоира, тадқиқотчи, мусаввир, санъаткор қизлар жамиятимиз ҳаётига янги мавжлар, кашфиётлар бўлиб кириб келмоқдалар.

Зулфияхоним айтганидек, бу боғлар бир боғларга айландики... Албатта, боғларнинг гуллаб-яшнаши учун меҳр, эътибор, парвариш даркор. Меҳр офтоб нуридай, сувдай, ҳаводай инсонни улғайтиради, мислсиз юксакликларга ундайди, унга куч-қувват, ижодий жасорат бағишлайди. Ҳозирги кунда адабиётга эътибор, айниқса, ёшлар ижодига ғамхўрлик кўрсатилаётгани барчамизни қувонтиради. Бугунги навқирон авлоднинг китобга меҳр руҳида тарбияланаётганлиги ҳам ижод аҳлига эътиборнинг ёрқин ифодасидир. Янги-янги китоб дўконлари уларни ўз даргоҳига чорлаб турибди. Мириқиб ўқийдиган, ҳузур қиладиган бадиий асарлар билан ошно бўлиш уларнинг маънавий дунёсини бойитади, фикрини чархлайди, ҳаётнинг паст-баланд сўқмоқларида ҳамроҳлик қилади. Не бахтки, уларга кутубхоналардан исталган китобни топиб ўқиш имконияти мавжуд.

Эсимда, қишлоғимизда нимқоронғи, кичкинагина кутубхона бўларди. Унда кўпроқ эртаклар, достонлар, ривоятларни олиб ўқир эдик. Мактабимизда  аълочи ўқувчиларга бирор бадиий асар совға қилишиб, рағбатлантиришарди. Талаба бўлгач,  беназир муаллим, мураббий бўлди китоблар. Кўплаб улуғларимиз қатори Зулфия ижодидан ҳам баҳраманд бўла бошладик. Шу тариқа шеърият деган сеҳрли олам мени ўзига мафтун этди. 

Мавриди келганда айтиш жоизки, биз ўшанда қўлимизга тушган ёки қурбимиз етиб сотиб олган асарларнигина ўқирдик. Китоблар халқнинг тарихи, келажаги, кўнглидаги ҳаёт ва кураш шамчироғидир. Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши улкан аҳамиятга эга. 

Халқимиз адабиётни ардоқлайди. Шоирлар билан учрашувларни соғиниб кутади. Бундай маърифатли буюк халқ учун ижод қилмоқ қанчалар бахт, қандай эзгу масъулиятдир. Устозимиз Зулфияхоним “Биз босиб ўтган зиналарнинг ҳар бирида аждодларимизнинг улкан меҳнатлари бор”, деб таъкидлардилар. 

Шоира ижодининг мавзу кўлами анчайин кенг, образ ва тимсоллар олами беҳад бой. Унинг мероси таҳлили, айниқса, тонг тимсолига айрича меҳр қўйганини, орзу-умидлари ва нафис туйғуларини, изтироблари ҳамда армонларини  ушбу тимсол замирига маҳорат билан жойлай билганини кўрсатади. “Муҳаббат тонги кулганда”, “Биз тонгни севган-чун”, “Саҳар мен билан...”, “Менинг тонгим”, “Тонгда сўз қудуғин тубига чўкиб...”, “Тонг”, “О, эртам, энг гўзал афсонам”... Сарлав-ҳаларнинг ўзиёқ шоиранинг тонгни қанчалар қадрлагани исботидир. Унингча, тонг — тиниқлик ва ёруғлик рамзи. Бу тиниқлик наинки оламга, кўнгилларга ҳам сафо бахш этади. Ватан ва миллат, меҳру муҳаббат туйғуларини ўзига хос бадиий услубда, баланд пардаларда куйлаган шоира Биринчи Президентимиз Ислом Каримов таъбири билан айтганда, маънавий жасорат тимсолига, вафо ва садоқат рамзига айланди.

Бундай эҳтиром замондошларимизга илҳом, куч-қувват бахш этади. 

* * *

ЗУЛФИЯ

«Тўрга ташриф!»... дейсиз, жой не гап, 

Юрак, фикр, меҳр олдида. 

Биласиз-ку, диллар дил талаб, 

Юртлар ошар дийдор дардида. 

 

Дўст нигоҳда кўрсам ўзимни, 

Маликадай тўрда сезаман. 

Бир офтоб силаб кўзимни, 

Бахтлар водийсида кезаман. 

 

Илтифотли диллар тафтидан 

Илҳом қайнар мисоли булоқ. 

Шеъриятнинг ёрқин тахтида 

Кўринишдан бахт борми зўрроқ? 

Ойдин ҲОЖИЕВА,

Ўзбекистон Республикаси халқ шоири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган