XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 17 Февраль 2017

Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми

Ижодий сафар билан мамлакатимизга ташриф буюрган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри жамоаси Фарғона вилоятида бўлди.

Меҳмонлар вилоятнинг диққатга сазовор жойлари билан танишишди. Янги барпо этилган сув спорти саройи, “Истиқлол” стадиони каби иншоотлар уларда юртимизда баркамол авлод тарбиясига эътибор нақадар юқори эканлиги хусусида кенг тасаввур уйғотиб, катта таассурот қолдирди. Шунингдек, олий ўқув юртлари ҳамда санъат коллежи талаба ёшлари билан ижодий учрашув уюштирилди.

Фарғона вилоятида қирғиз миллий маданий маркази самарали фаолият кўрсатмоқда. Унинг қошида ташкил қилинган “Сулув қиз” ансамбли миллий урф-одат ва қадриятларни кенг тарғиб этиб келаётир.

Ислом Каримов номидаги Театр-концерт саройида Ўш театр жамоасининг Жалил Сиддиқов асари асосида саҳналаштирилган “Айкол Манас” спектакли намойиш қилинди. Спектакль тақдимоти олдидан давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, театр ихлосмандлари ва вилоят қирғиз миллий маданий маркази фаоллари иштирокида мулоқот бўлиб ўтди.

— Фарғонанинг бугунги қиёфасига боқиб, ўзбек заминидаги беқиёс ўзгаришлар кўламини дилдан ҳис этдик, — дейди Ўш театри раҳбари Набижон Мамажонов. — Юртингизга ташрифимиз эса икки халқ ўртасидаги дўстлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз. Зеро, миллий қадриятлар ва маънавий меросни асраб-авайлашда санъатнинг ўрни ниҳоятда катта. Шу маънода, ижодий гуруҳимиз қирғиз халқининг дунёга машҳур “Манас” эпоси асосида саҳналаштирган “Айкол Манас” спектакли фарғоналик театр ихлосмандларига ёққанидан мамнунмиз. Манас образини яратган Акмалхон Арслонхонов унинг ички дунёси, фалсафий қарашлари, жасурлиги каби фазилатларини маромига етказиб ижро этган.

Спектакль ниҳоясида томошабинлар асар ижрочиларига гулдасталар тақдим қилиб, эҳтиром кўрсатишди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икромов, Қирғизистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж. Разаков иштирок этди.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+