Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 16 Февраль 2017

Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар

Санъат чегара билмайди, тил ҳам, миллат ҳам танламайди. Шу боис халқлар ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашда унинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

Буни юртимиз санъаткорлари билан ҳамкорлик ришталарини боғлаган Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Икки қардош халқ маданияти, анъана ҳамда урф-одатларини тарғиб қилишга муносиб ҳисса қўшаётган ушбу жамоа вакиллари айни пайт-да Фарғона водийсида ижодий сафарда.

Эътироф этиш керакки, мазкур театр ижодкорлари ўзбек адиблари асарлари асосида “Тоҳир ва Зуҳра”, “Лайли ва Мажнун”, “Падаркуш”, “Соҳибқирон”, “Нодирабегим”, “Зебунисо”, “Чўлпон” сингари кўплаб спектаклларни саҳналаштириб, томошабинлар олқишига сазовор бўлган. 

Дастлаб актёрлар Андижон шаҳрида амалга оширилган улкан бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Вилоятдаги диққатга сазовор жойларга саёҳат қилишди. Ўқув муассасалари ва меҳнат жамоалари вакиллари билан маърифий учрашувлар уюштирилди. 

— Қарийб бир асрлик тарихга эга бўлган театримизда ўзбек ҳамда қирғиз адибларининг юзлаб асарлари саҳнага олиб чиқилган, — дейди Ўш давлат ўзбек мусиқали академик драма театри директори ўринбосари Идрисбек Айиталиев. — Зеро, икки миллат вакиллари тотувлигини таъминлашда ижодкорларнинг алоҳида ҳиссаси бор. Ўзбек санъаткорлари билан ҳамкорлигимизни мустаҳкамлаб, ўзаро тажриба алмашишни кўзда тутганмиз.

Андижон шаҳридаги Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги драма ва комедия театри саҳнасида намойиш этилган “Айкол Манас” спектакли санъат ихлосмандлари томонидан илиқ кутиб олинди. Жалил Содиқов қаламига мансуб, режиссёр Набижон Мамажонов томонидан саҳналаштирилган ушбу асар тез кунларда Фарғона ва Наманган вилоятлари театр мухлислари эътиборига ҳам ҳавола қилинади.

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.