XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 15 Февраль 2017

Улуғ шоирга эҳтиром

Ўзбек мумтоз адабиётининг буюк намояндаси, шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан мамлакатимизнинг барча ҳудудида маданий-маърифий тадбирлар, учрашувлар, ижодий мулоқотлар бўлиб ўтмоқда.

Улуғ аждодимиз туғилиб ўсган Андижонда ушбу санани юқори даражада ўтказишга алоҳида ҳозирлик кўрилди. Хусусан, вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Бобур номидаги халқаро жамоат фонди ҳамкорлигида халқаро конференция ташкил этилди.

Тадбир қатнашчилари дастлаб Андижон шаҳридаги шоир номи билан аталувчи майдонда жам бўлдилар. Бу ерда Бобур ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, унинг хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатилди. Сўзга чиққанлар Бобур гўзал шеърияти, “Бобурнома” ва бошқа бадиий-илмий асарлари билан ўзбек адабиёти, илм-фани ривожига салмоқли ҳисса қўшганини, қолдирган бой маънавий мероси жаҳон маданиятида беқиёс ўрин тутишини таъкидладилар. 

Шу куни бобуршунос олимларнинг олдида турган муҳим масалалар, “Бобур энциклопедияси”нинг иккинчи тўлдирилган нашрини чоп этиш, жорий йилнинг май ойида “Заҳириддин Муҳаммад Бобур илмий-адабий меросининг умумбашарият маънавий ва маърифий тараққиётидаги ўрни” мавзуида халқаро илмий конференция ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Конференция сўнгида ёшлар шоирнинг ғазалларидан намуналар ўқиб, улуғ бобокалонимизнинг ҳаётига оид саҳна асарларини намойиш этдилар.

Қорақалпоғистон Республикасининг шаҳар ва туманларида ҳам ушбу санага бағишланган кўплаб тадбирлар уюштирилди. Жумладан, Нукус шаҳридаги 12-умумтаълим мактабида ўтказилган давра суҳбатида Бобур меросини ўрганишга кенг имкониятлар яратилгани, бу ёш авлод таълим-тарбиясида алоҳида аҳамият касб этиши билдирилди. 

— Биргина “Бобурнома”дек шоҳ асарнинг ўзи халқимиз маънавиятини бойитишда беқиёс ўрин тутади, — дейди мазкур таълим муассасаси директорининг маънавият ва маърифат масалалари бўйича ўринбосари Бахт Асмагиев. — Мана шундай нодир асарлар яратган аждодимизнинг ҳаёти ва ижоди ҳақидаги маълумотларни ўқувчиларимиз катта қизиқиш билан ўзлаштиришмоқда. Зеро, тарихий хотирасиз келажак йўқ.

Элликқалъа туманида эса ўқувчилар ўртасида “Бобур асарлари билимдони” танлови ўтказилди. Туман ҳокимлиги, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати туман кенгаши томонидан ташкил қилинган ижодий баҳснинг якуний босқичида 36 нафар билимдон иштирок этди. Уларнинг барчаси Бобурнинг рубоий ва ғазалларини ёд олган, “Бобурнома” асаридаги тарих, география, этнографияга оид маълумотларни, темурийлар ҳамда бобурийлар сулоласини яхши биладиган ёшлар эканлиги эътирофга лойиқ. 

Танловда Бўстон академик лицейи ўқувчиси Г. Рейимбоева биринчи ўринни эгаллади. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида 4-давлат ихтисослаштирилган мактаби ўқувчиси Э. Қултасова ғолиб, деб топилди. 

Пойтахтимиздаги Ўзбек Миллий академик драма театрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган “Назм ва наво” кечаси бўлиб ўтди. 

Тадбирда ёзувчи ҳамда шоирлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар қатнашди. 

Унда сўз олганлар мамлакатимизда миллий адабиётимиз ривожига, ижодкор зиёлиларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларнинг яхши китобга бўлган иштиёқи ҳамда қизиқишини тобора кучайтириш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар халқимиз маънавиятини янада юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Бобур ижоди бетакрорлиги, халқчиллиги билан адабиёт мухлисларининг меҳрини қозонган. “Бобурнома” асари буюк бобомизнинг ҳаёти, ички кечинмалари, фаолияти ҳақида бебаҳо маълумотлар бериши билан бирга, тарих, география ва бошқа қатор фанлар бўйича ҳам қизиқарли манбадир. 

Кечада Бобур ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлар ижро этилди. Унинг ижодидан намуналар ўқилди.

Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳамда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтида ўтказилган анжуманларга шоир ва ёзувчилар, театр актёрлари, хонандалар таклиф қилинди. Уларда Заҳириддин Муҳаммад Бобур асарлари ёш авлод тафаккури ҳамда маънавиятини, бадиий-эстетик маданиятини юксалтиришда ғоят аҳамиятли экани қайд этилди. 

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам бўлиб ўтмоқда.

«Халқ сўзи» мухбирлари 

хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган