XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 15 Февраль 2017

Боқий қадриятлар эъзози

Халқимизда “Қўли гул инсон” деган ибора бор. Ўз маҳорати, иқтидори, интилиши билан турли буюмлар ясайдиган ҳунармандлар меҳнатини кузатганда, ушбу ўхшатишнинг бежиз айтилмаганлигига иқрор бўламиз. Мустақиллик туфайли мазкур жабҳани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, уста-ҳунармандлар ёшларга соҳа сирларини ўргатибгина қолмай, қўшимча иш ўринлари ташкил қилишда ҳам ўзига хос тарзда ибрат кўрсатаяптилар. Бундай кишилар эса ҳамиша эл эътиборида, давлат эъзозида. 

Жумладан, бугун миллий анъаналарни асраб-авайлаш, усталар учун барча имкониятни яратиш, бу орқали қадриятлар бардавомлигини таъминлаш мақсадида изчил ишлар олиб борилаётир. “Ҳунарманд” уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилаётган фестиваллар, кўргазмалар, ярмаркалар ва “Маҳорат сабоқлари” миллий ҳунармандчилик равнақида алоҳида ўрин тутаяпти.

Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон Бадиий академияси аъзоси, “Фидокорона хизматлари учун” ордени соҳиби Акбар Раҳимов эл-юрт орасида обрў-эътибор топган ҳунармандлардан биридир. 

Акбар Раҳимов ва унинг фарзанду шогирдлари аждодлар анъанасини муносиб давом эттирмоқда. Улар томонидан тайёрланган кулоллик маҳсулотлари Ўзбекистондан ташқари, бир қатор давлатлардаги нуфузли музейларда сақланади, халқаро кўргазмаларда мунтазам намойиш қилиб келинади.

— Ҳунар инсонни тарбиялайди, ҳалоллик билан яшашга ўргатади, — дейди уста-кулол А. Раҳимов. — Қунт ва сабр ишимизда муҳим ўрин эгаллайди. Ахир биргина буюм ясаш, унга жило беришга ҳафта — ўн кун вақт керак. Маҳсулот кўнгилдагидек чиқиши учун бу ишга меҳру муҳаббат билан ёндашиш талаб этилади. 

Ҳозир ёшлар орасида ҳунарманд бўлишга интилаётганлар кўпайди. Ваҳолонки, бундай кунларни илгари орзу қилиб ҳам бўлмас эди. Яхши эслайман, отамнинг устахонаси икки метр жойдан иборат бўлиб, эмин-эркин ишлашнинг мутлақо иложи йўқ эди. Қанийди, яхши шароитларда яйраб меҳнат қилсак, деб ният қилардилар. Истиқлол туфайли отамнинг орзулари биз, фарзанду набиралари, шогирдлари тимсолида рўёбга чиқди. 

Устанинг ўғли, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Алишер Раҳимов ҳам отаси ва бобосининг тажрибасига таянган ҳолда, ўзбек сопол буюмлари санъатининг ўзига хос тарихий йилномасини яратиш устида астойдил изланмоқда. Бундан ташқари, у Тошкентда қадимда машҳур бўлган, бир пайтлар унутилган “кошғарий” услубини қайта тиклашга муваффақ бўлди.

— Ҳунар ўрганишга болаликдан иштиёқим баланд эди, — дейди Алишер Раҳимов. — Отамдан соҳанинг жуда кўп сирларини ўргандим. Бугун имкониятларимиз янада кенгайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳар бир чиқишида оилавий фаровонликни таъминлаш, тадбиркорлик қилиб, янги иш ўринлари яратиш кераклигини алоҳида таъкидлаяпти. Бундай ғамхўрлик ва эътибордан руҳланган юртдошимиз борки, оқилона фойдаланмоқда. Биз ҳам шу асосда тарихий анъаналарни давом эттириш баробарида, янгича услублар яратишга, устахонамизни кенгайтириб, шогирдлар сафини янада кўпайтиришга ҳаракат қиламиз.

Айни пайтда Акбар Раҳимовнинг юз нафардан зиёд шогирдлари бор. Шаҳрисабзлик Рустам Музаффаров — улардан бири.

— Халқимизнинг миллий ҳунармандчиликка оид анъаналарини чуқур ўзлаштириш истагида эдим, — дейди у. — Устозим бу борада катта кўмак берди. Ҳозир эса ўз устахонамни очиб, қишлоғимиз ёшларига мазкур бебаҳо санъатнинг сир-асрорларини ўргатаяпман.

Пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур тумани, Кўкча Дарбоза кўчасидаги 15-уйга борсангиз, ғаройиб оламга тушгандек бўласиз. Зеро, бу хонадоннинг бир тарафида кулол Раҳимовлар сулоласининг уй-музейи, иккинчи тарафда кўргазма заллари, яна бошқа томонда эса издошлар меҳр ва қунт билан ишлаётган устахонага кўзингиз тушади. Турли кўзалар, сопол лаганлар, турфа шакл ҳамда ҳажмдаги идишлар, уларга ишланган бетакрор суратлар эса нафақат юртдошларимиз, балки хорижликлар диққат-эътиборини ҳам ўзига тортмоқда. Асосийси, ҳунармандларимиз яратилган шароитлар туфайли салмоқли муваффақиятларга эришаётганлигига амин бўласиз.

Мақсуд ЖОНИХОНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган