XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 09 Январь 2017

Туйғулар фалсафаси

Гулистон шаҳридаги “Маънавият ва маърифат маркази” биносига кираверишдаги деворларга Амир Темур, Жалолиддин Мангуберди, Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод каби буюк аждодларимиз сиймоси ва уларнинг ибратли ҳаёт йўлидан ҳикоя қилувчи тасвирлар туширилган. Иккинчи томонда эса   юртимизнинг кечаги ҳамда бугунги кунидан сўзловчи манзаралар акс эттирилган. Айнан ушбу расмлар бу ерга келган киши қалбида санъатимизга, маънавиятимизга ва тарихимизга бўлган муҳаббатни янада жўш урдириши, шубҳасиз.  

Бинобарин, Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, миниатюрачи рассом Баҳодир Бобоназаров томонидан ишланган мазкур деворий асарлар ўзининг нафислиги, жозибадорлиги, чуқур мазмун-моҳияти билан ҳар қандай кишининг эътиборини тортади. Мусаввир Сирдарё туманидаги “Йўлрефтранс” акциядорлик жамияти биносига  ҳам Алишер Навоийнинг “Хамса” асари асосида  ана шундай бадиий теран расмлар ишлаган. Эътироф этиш лозимки, бугунги кунда унинг кўплаб ижод намуналари мамлакатимиз ва хорижда чоп этилган альбомларга киритилиб, музей ҳамда шахсий коллекцияларда сақланмоқда.

— Тарихий меросимизни тарғиб қилишда миниатюра санъатининг имкониятлари катта, — дейди Б. Бобоназаров. — У ўтмишда китобат соҳасининг ажралмас бўлаги бўлганлигини кўпчилик яхши билади. Яъни ғазал моҳияти ёки достонлардаги воқеликлар миниатюра  воситасида ёнма-ён ифода этиб борилган. Бу эса китобхоннинг тасаввур оламини кенгайтиришга, асардан оладиган маънавий озуқа янада тўлақонли бўлишига хизмат қилган. Шу маънода, бугунги замонавий миниатюра санъати намуналари ҳам, аввало, инсон қалбига эзгу туйғулар улашади, яхшиликка ошно этади. 

Мусаввирнинг “Ҳаёт бешиги” деб номланган асаридаги  бири эзгулик, бири ёмонлик йўлини танлаган икки образ тақдири табиат уйғунлигида талқин этилгани билан киши эътиборини тортади. Асарда бешикдаги бола ниҳолга қиёсланади. Эътиборлиси, икки қаҳрамон ниҳол ҳам  чақалоқлигида ўхшаш бўлади. Аммо кейинчалик, ўрта ёшга етганда бу кўчатлар дарахт бўлиб, бири мевали, бири мевасиз ҳолда тасвир этилади. Умр поёнида эса эгри йўлни танлаган кишининг дарахти унинг умри каби хазон бўлади. Ҳаётини фақат эзгу амаллар билан ўтказган қаҳрамоннинг атрофида эса ишини давом эттирувчи шогирдлари тимсоли сифатида  кўплаб ниҳоллар барқ уриб ўса бошлайди.

— Миниатюра санъати ижодкорга кичик майдонда бутун бир асар  сюжетини, кенг мазмун-моҳиятни ифода этиш имкониятини беради, — дея сўзида давом этади Б. Бобоназаров. — Ўз навбатида, у  мусаввирдан бой тарихий-бадиий билим ва дунёқарашни ҳам талаб қилади. Қувонарлиси, халқимизнинг бу борада аждодлардан қолган бой мероси бор. Мустақиллик йилларида давлатимиз томонидан маданиятимиз ва санъатимизни, жумладан, миниатюра санъатини ривожлантиришга қаратилган юксак эътибор эса бугун юртимизда ўнлаб истеъдод эгаларининг ушбу йўналишда самарали ижод қилишлари учун кенг имконият яратиб берди. Чунончи, бунга пойтахтимизда Камолиддин Беҳзод номидаги мемо-риал боғ-музейининг ташкил этилгани, ихтисослаштирилган таълим масканларида шарқ миниатюра санъати бўйича сабоқлар берилиши йўлга қўйилганлигини мисол сифатида келтириш мумкин. Хусусан, бизнинг мактаб-интернатимизда ҳам рассомликнинг ана шу йўналишида назарий ва амалий дарслар олиб борилмоқда.

Мазкур таълим масканида таҳсил олган Шаҳризода Маматхонова, Одил Аҳмедов, Ҳусан Тошбоев сингари истеъдодли ёшлар бугун юртимиз миниатюрачи рассомларининг навқирон авлоди қаторидан жой олган. Айни чоғда, мактабдаги устоз ва шогирдлар томонидан ушбу йўналишда яратилаётган янгиликлар ҳам эътиборга молик. Жумладан, сўнгги йилларда мазкур муассасада миниатюра услубидаги тасвирларни томошақовоқ ва ипак матога тушириш ўзлаштирилди. Шунингдек, совғабоп  қутичаларга ҳам ана шундай безак бериш  йўлга қўйилди. Яна бир янгилик эса, махсус бўёқлар воситасида витраж, яъни миниатюра санъати намуналарини ойнада акс эттириш бўлди. Диққатга сазовор жиҳати, ёш мусаввирлар ўз ижодий ишларида Камолиддин Беҳзод боболариники каби асарнинг умрбоқийлигини кафолатлайдиган, нафосатини асрлар оша бус-бутун сақлайдиган машҳур Самарқанд қоғозидан ҳам кенг фойдаланмоқда.

Муҳими, бу интилишларнинг барчаси ёшларда қадимги бетакрор санъат турига бўлган   қизиқиш ва меҳр-муҳаббатнинг беқиёслигини намоён этади. Уларнинг тасвирлари халқимизнинг, айниқса, навқирон авлоднинг маънавий оламини янада юксалтиради.  

Аҳмадали ШЕРНАЗАРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Улуғ соҳибқиронга эҳтиром Дўстлик кечаси »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган