XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 09 Январь 2017

Улуғ соҳибқиронга эҳтиром

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов 1993 йил апрель ойида бир гуруҳ ёзувчилар билан ўтказган учрашувида “Амир Темур даврини бошқатдан ўрганишимиз лозим. Нега деганда, Амир Темур тузукларини ўқисам, худди бугунги замоннинг катта-катта муаммоларига жавоб топгандек бўламан”, деган эди.

1995 йил август ойида ЮНЕСКОнинг Бош директори Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида юртимиз билан ЮНЕСКО ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди. 1996 йил мамлакатимизда “Амир Темур йили” деб эълон қилинди. Бу қарор ЮНЕСКО томонидан ҳам маъқулланиб, соҳибқирон бобомиз юбилейини бутун дунё бўйлаб кенг нишонланиши хусусида қарор қабул қилинди. 

Натижада 1996 йили нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги тантанали нишонланишига катта тайёргарлик кўрилди. Ўша йили, айниқса, ўзбек ва француз олимларининг юбилейга ҳамкорликда тайёргарлик кўришлари катта самара берди. Масалан, франциялик таниқли олим Люсьен Керен ҳамда ўзбек ҳуқуқшунос профессори Акмал Саидовнинг “Амир Темур ва Франция” (Т: “Адолат”, 1996.) рисоласи чоп этилди. 

Ўтган давр ичида ҳар иккала муаллиф соҳибқирон Амир Темур ҳамда темурийлар даври тарихи, илму фани, адабиёти ва маданиятига бағишланган ўнлаб мақолалар ва китоблар ёзди. Ва ниҳоят, яқинда Люсьен Керен ва Акмал Саидовнинг “Амир Темур ва Франция” китобининг тўлдирилган ҳамда қайта ишланган 560 бетлик иккинчи нашри чоп этилди. (Керен Л., Саидов А. “Амир Темур ва Франция”. — Т.: “Адолат”, 2016.).

Бу нашрда ҳам муаллифларнинг ўтган давр мобайнида айни мавзудаги тадқиқотлари кўлами янги маълумотлар, илмий-ижодий изланишлар натижалари билан тўлдирилгани, тарихий ва замонавий миниатюралар ҳамда фотографиялар билан безатилиб, илғор матбаа-ноширлик соҳаси ютуқлари китобда яққол ўз ифодасини топгани билан аҳамиятга молик. Шунингдек, нашр мундарижаси кенг қамровли бўлиб, у муқаддима, ўн уч боб, хотима ҳамда ўзбек, француз, инглиз ва рус тилларидаги резюмелардан иборат. 

Китобда соҳибқирон бобомизнинг дунё тарихида тутган ўрни хусусида сўз борар экан, мустақиллик шарофати билан Амир Темур фаолиятига ҳаққоний баҳо берилгани алоҳида қайд этилган. Муаллифлар Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг “... нотўғри ва ғайриилмий қарашларга танқидий баҳо бериб, Амир Темурга нисбатан тарихий адолатни қарор топтириш бугунги темуршуносликнинг муҳим вазифаларидан биридир”, деган сўзлари мустақиллик йилларида, ҳақиқатан ҳам, амалга ошганини алоҳида таъкидлашган. 

Китобнинг “Ўзбек темуршунослигига айрим чизгилар” деб номланган бобида Амир Темурнинг давлат бошқаруви, адолат ва ҳуқуқ хусусидаги қарашлари, шунингдек, ҳозирги замон ўзбек темуршунослиги, Амир Темур мавзуси — Алишер Навоий ижодида ва Амир Темур сиймоси ўзбек адабиётида каби мавзулар ёритилган. 

Амир Темур шахсининг дунё миқёсида, хусусан, Европада тадқиқ ва таҳлил қилиниши тарихи кенг тавсиф этилган. Ғарб мамлакатларидаги машҳур музейларда сақланаётган тарихий манбалар ва миниатюраларнинг фотонусхалари китоб матнига илова қилингани аҳамиятлидир. Жумладан, китобдан ўрин олган “Темур тузуклари”нинг Оксфордда 1783 йили инглиз тилида чоп этилган нашри, Амир Темур миниатюраларда тасвирланган суратлар ёки Ибн Арабшоҳ асарининг 1658 йили Пьер Ватье томонидан француз тилига таржима қилинган нусхасининг титул варағи ҳамда Руи Гонсалес де Клавихонинг саёҳат кундалиги қўлёзмаси (1406 йил) фотонусхалари китоб саҳифаларини безаб турибди.

Ушбу асарда профессор Люсьен Кереннинг илмий фаолияти билан бирга, унинг соҳибқирон сиймосини акс эттирувчи “Буюк Темур” пьесаси таржимаси, соҳибқироннинг Европа қироллари билан ёзишмалари хусусида атрофлича фикр юритилади. Айниқса, китобда Амир Темур ва Мироншоҳ Мирзонинг Европа қиролларига ёзган мактубларининг ўзбек тилига ўгирилган матнлари илова қилингани ўша давр руҳи ва муҳити хусусида муҳим маълумотлар беради.

“Амир Темур ва Франция” китоби оммабоп ва ёш тадқиқотчилар учун ўзига хос аҳамиятга эгадир. Негаки, ушбу китобда бобомиз Амир Темур сиймосининг Европа шарқшунослиги, адабиёти ва санъатидаги талқини кенг кўламда, шу жумладан, тарихий миниатюра ҳамда расмлар билан безатилган ҳолда нашр этилгани илм-фан, маданият ва санъат аҳли учун ҳам зарур манба сифатида хизмат қилади. 

Муҳаммаджон ХОЛБЕКОВ,

филология фанлари доктори,

профессор.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Учтут ғаройиботи Туйғулар фалсафаси »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган