XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 09 Январь 2017

Учтут ғаройиботи

Юртимиз замини тарихий ва табиий ёдгорликларга ниҳоятда бой. Мустақиллик йилларида бундай қадимий манзилларни ободонлаштириш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар натижасида уларнинг қиёфаси тубдан ўзгариб, сайёҳларнинг севимли масканларига айланмоқда. Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғи — шулардан бири.

Бу қишлоқ номининг келиб чиқиши эски йўл бўйидаги уч туп забардаст тут дарахти билан боғлиқ экан. Ривоятларга кўра, улар султонлар авлодидан бўлмиш Зиннатбиби томонидан ўтқазилган. Бу улкан дарахтлар ҳозирги кунда ҳам бор.

— Ёзнинг чилласида ана шу тутлар соясида тин олсангиз, чарчоқлардан зумда фориғ бўлиб, ўзингизни тетик ҳис қила бошлайсиз, — дейди учтутлик рассом Нурилло Чориев. — Шу боис бу ер доим одамлар билан гавжум. 

Учтут ҳудудида ўрта палеолит даврининг ўта ноёб макони мавжуд эканлиги эса, қишлоқ номини нафақат мамлакатимиз, балки бутун Марказий Осиёга танитди. Гап Қоратоғ ёнбағридаги “Учтут” чақмоқтош кони ҳақида бормоқда.

1958 йилнинг кузида бир гуруҳ олимлар, шу жумладан, археолог Х. Муҳаммедов воҳадаги “Кампирак девор” қолдиқларини ўрганаётган пайтда чақмоқтошдан ясалган ибтидоий қуролларнинг бўлакларига дуч келади. Бу қадимий манзилга эса қизиқиш янада ошишига сабаб бўлди. Мана, орадан ярим асрдан кўп вақт ўтибдики, “Учтут тош устахонаси” номини олган нодир археологик ёдгорлиги чуқур тадқиқ қилинмоқда. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, “Учтут” учи торайиб борувчи ўра шаклидаги чақмоқтош конидир. Унинг эни 0,9-1,1 метрдан 4,5-6 метргача, чуқурлиги эса 5,5-6 метргача етади. Кон деворларида сақланиб қолган излар шахталар қандай қуроллар ёрдамида қазилганлигини аниқлашга ёрдам беради.

Олимларнинг фикрига кўра, қадимги тош даврида аждодларимиз ҳайвонларни овлаш, рўзғор ва хўжалик юритишда чақмоқтошлардан ясалган турли қуроллардан фойдаланишган. Дастлаб тоғ ёнбағридан, кейинчалик ер остидаги шахта қатламларидан чақмоқтошларни ковлаб олиб, улардан кескир тош қуроллари ясашган. 

— Чақмоқтош конининг умумий майдони 8 минг квадрат метр бўлиб, шундан бир минг квадрат метри ўрганилган, холос, — дейди ўлкашунос олим Шуҳрат Халилов. — Бу ердаги тупроқ қатламидан буғу курак суяги, ёғоч қуролларнинг излари, шахталар ичида эса учи силлиқланиб кетган ҳайвон шохлари топилган. Тахминларга қараганда, одамлар чақмоқтошларни тоғ жинсларидан ажратиб, сўнгра оғир вазндаги қайроқ тош билан урган ҳолда, бир неча бўлакларга бўлишган.

Бугунги кунга қадар “Учтут тош устахонаси” ҳудудидан 844 та чақмоқтош қурол, кон ичидан эса тош ва ҳайвон шохидан ясалган 35 хил қурол топилган. Уларнинг аксарияти найсимон шаклдаги тарошланган қуроллар экани диққатга сазовордир.

Қизиғи шундаки, Учтутнинг Шимолий тарафидаги Хонтахти, Тошқўтан, Майдонхон ва Шимоли-шарқидаги Чақмоқтепа тоғолди тепаликларида чақмоқтошларнинг майда бўлакларини ҳар қадамда учратиш мумкин. Табиат шайдоларидан бири Ҳамид Ҳотамов қадимда аждодларимиз ушбу тошлар ёрдамида олов ёқишганини таъкидлар экан, ердан икки бўлак тош олиб, бир-бирига уради. Кўз ўнгимизда тошлардан ўт ёқиш мумкин бўлган даражада учқун чиқа бошлайди. “Чақмоқтошлар ёмғир, қор таъсирида ҳам бу хусусиятини йўқотмаслиги эътиборга молик”  дейди у.

Қисқача айтганда, “Учтут тош устахонаси” бу ерда яшаган аждодларимиз, уларнинг турмуш тарзи, шунингдек, заминимиз табиати ҳақида қимматли маълумотларни сақлаб келаётган ноёб гўшадир. Чунки унинг ҳудудидан топилган далилий ашёлар юртимизда бундан 5 — 7 минг йил муқаддам тоғ-кон саноатига асос солинганлигига яққол гувоҳлик -беради.

 

Азамат ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган