XS.UZ
Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом авлод — давлат ва жамият таянчи Аҳоли билан мулоқот ва амалий тажриба «Профилактика куни» тадбирлари бошланди Қулай инвестиция муҳити иқтисодиётимиз юксалишига хизмат қилмоқда «Олтин қалам»: Ижодий изланиш ва рағбат Тадбиркорларга янги имтиёз ва имкониятлар Журналистика соҳасида «Олтин қалам» XII Миллий мукофоти Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ободлик ва фаровонлик кўзгуси Омбудсман 2016 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахборотни депутатларга тақдим этди Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишнинг муҳим босқичи Дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми Мурожаатларга оид амалий қўлланма Йўл хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон Президенти Россия Ҳукумати раисининг ўринбосарини қабул қилди Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Устувор вазифалар белгилаб олинди Қишлоқ хўжалигини модернизациялаш Таълим-тарбия соҳасига янгича ёндашув — барқарор тараққиёт гарови Алломалар меросига юксак эҳтиром Ижодий ҳамкорлик ва  маданий учрашувлар Яхши сўз, хайрли ташаббус Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Туркманистон Президенти билан телефон орқали мулоқот Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида Улуғ шоирга эҳтиром Боқий қадриятлар эъзози «Бундай юксак ишончни, албатта, оқлаймиз!» Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш — давр талаби
  • 06 Январь 2017

Ижодим илҳоми — юртим жамоли

Бундан олти йил аввал Чехияга, болалар халқаро ижодиёти фестивалига боргандим. Унда турли мамлакатлардан ташриф буюрган ўғил-қизларнинг 25 мингдан ортиқ ижодий ишлари кўргазмага қўйилди. Мухлисларга ўзим ясаган кулоллик буюмларини ҳавола қилдим.

Кечагидек эсимда, чамаси 10-11 ёшли қизчасини етаклаб олган аёл кўргазмамиз олдида узоқ туриб қолди. Сўнгра ихчамгина кўзачани қўлига олиб, томоша қилди-да, ўз тилида нимадир деди.

— Бу қандай техника ёрдамида, қайси хом ашёдан ясалган, деб сўраяпти, — унинг саволини изоҳлади таржимон.

— Кулоллик буюмларига асосан қўл меҳнати билан сайқал берилади, уни оддий лойдан ясаганман, — қисқагина жавоб қайтардим.

Чех аёли шундай нафис буюм тупроқдан бунёд бўлгани, қолаверса, уни жажжигина қизалоқ ясаганига ишонқирамади чоғи, кўзачага ҳайратланиб қарашда давом этди. Совға буюмидан кўз узолмаётганини кўриб,  “Ўзбекистондан туҳфа”, дея кўзачани қизчанинг қўлига тутқаздим. Она-боланинг юзида табассум порлади.

Ўша чоғда оддий кулоллик буюмидан ҳайратга тушган аёл, унинг миллий ҳунармандчилигимизга тан берганидан жудаям қувонгандим. Бир умр ёдимда сақланиб қоладиган бу воқеадан сўнг касбу коримга меҳрим янада ортди. Шундан сўнг қанчадан-қанча буюмлар ясаб, турли кўрик-танлов, кўргазмаларда қатнашдим. Хусусан, “Камалак юлдузлари” болалар ижодиёти фестивалининг республика босқичида бир неча бор совриндор бўлдим. “Юрт келажаги” иқтидорли ёшлар танловининг ўтган йилги якунловчи босқичида фахрли иккинчи ўринни қўлга киритдим. Яқинда устозларим кўмагида вилоят ўлкашунослик музейида шахсий кўргазмамни ташкил қилдик. Унга юздан зиёд ижодий ишларим қўйилган бўлиб, “Мустаҳкам оила”, “Қамчиқ довони”, “Кексалар гурунги” деб номланган бадиий композицияли сопол асарларим кўпчиликка маъқул тушди. Бундан ташқари, миниатюра жанрида ишланган миллий ҳайкалчалар сийратига сингдирилган қувноқ ифодалар ихлосмандларнинг эътирофига сазовор бўлаётгани менга янада жўшқинлик бағишлади.

Ҳунармандчиликни қайнар булоққа қиёслашади. Истиқлол шарофати билан янада мавжланиб бораётган бу чашмадан эндиликда биз, ёшлар ҳам тобора кўпроқ баҳра олиб, аждодларимиздан мерос миллий қадрият сабоқларини жону дилимиз билан ўзлаштирмоқдамиз. Буни, энг аввало, мамлакатимизда навқирон авлодга бўлган эътибор, улар сафидаги иқтидор эгаларига кўрсатилаётган ғамхўрлик билан боғласак, тўғри бўлади. Мана шундай беқиёс меҳр мени ҳам доимо юксак марралар сари ундайди, илҳомлантиради.

Маржона АБДУЛЛАЖОНОВА,

ёш ҳунарманд.

Янгиқўрғон тумани

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган