XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига
  • 05 Январь 2017

Бетакрор жозиба, бебаҳо мерос ва илғор инфратузилма

мамлакатимизда туризмни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда

Ўзбекистон — халқаро туризмни ривожлантириш борасида жуда катта имконият ва салоҳиятга эга мамлакат. Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива, Шаҳрисабз сингари қадимий шаҳарларнинг Буюк Ипак йўлида жойлашгани, бу табаррук заминдан жаҳон тамаддунига бениҳоя катта ҳисса қўшган буюк зотлар етишиб чиққани, халқ ҳунармандчилиги, шарқона меъморчилик равнақ топгани, миллий-маданий меросимиз кўз қорачиғидек асраб-авайлаб келинаётгани — буларнинг барчаси юртимизни дунёдаги энг жозибадор ўлкалардан бирига айлантирди.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон сайёҳлик инфратузилмасини тубдан такомиллаштиришга хизмат қилиши шубҳасиз. 

— Мазкур ҳужжат соҳани янада равнақ топтириш, бу жабҳада тадбиркорликни кенг қулоч ёйдириш, янги иш ўринлари яратиш, пировардида сайёҳлар оқимини кўпайтириш нуқтаи назаридан тарихий аҳамиятга эга, — дейди “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг “Бухоро” халқаро аэропорти директори, сенатор Тоҳир Баҳронов. — Мана, биргина вилоятимизни олиб кўринг. Бухорода 900 дан зиёд тарихий-меъморий ёдгорликлар бор. Уларнинг маълум қисми ЮНЕСКО томонидан муҳофазага олинган. Тарихий обидаларимизни томоша қилиш, бой маънавий меросимиз, халқимиз урф-одатлари билан яқиндан танишиш учун дунёнинг юздан ортиқ давлатларидан сайёҳлар келишаяпти. Президентимиз Фармонига кўра, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилгани чет эллик меҳмонларга жаҳон андозалари даражасида хизмат кўрсатиш, сайёҳликнинг зиёрат, экологик, этнографик, оилавий каби йўналишларини кенг йўлга қўйиш имконини беради. Ўз навбатида, бу бизнинг зиммамизга ҳам катта масъулият юклайди. Чунки сайёҳларнинг салмоқли қисми қадимий шаҳримизга аэропортимиз орқали ташриф буюради. Шундан келиб чиққан ҳолда, Фармон талабларига асосан, инфратузилмани янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаяпмиз. 

Бундан чорак аср аввал биров “Хусусий меҳмонхонам бор”, “Сайёҳлик фирмасини очдим”, деса, ишонгимиз келмасди. Аммо соҳада амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар туфайли орзуларимиз рўёбга чиқди. Туризмга тадбиркорлик кириб келди. Айни пайтда Бухорода ишбилармонлар саъй-ҳаракати билан барпо қилинган 100 та меҳмонхона, салкам 40 та сайёҳлик фирмаси фаолият кўрсатаётир.

— Касбимиз тақозосига кўра, жаҳондаги бир неча туристик ярмаркаларда иштирок этганман, — дейди Бухоро шаҳридаги “Исломиддин тур” сайёҳлик фирмаси раҳбари Шуҳрат ўаффоров. — Хорижлик ҳамкасблар билан ўзаро тажриба алмашиш жараёнида шунга амин бўлдимки, юртимизга чет элликларнинг қизиқишлари бениҳоя катта. Шу нуқтаи назардан Президентимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ, хорижий туристлар учун виза сиёсатининг либераллаштири-лаётгани, соҳада фаолият юритаётганлар учун қатор қулайликлар яратилаётгани кишини қувонтиради. 

Бухоронинг ўтмиши, бугунги куни билан яқиндан танишиш истагида республикамизга келган хорижлик меҳмонлар сўзлари бу фикрларни тасдиқлайди.

— Ўзбекистонда кўп бор бўлганман, — дейди германиялик Дитер Бранденбургер. — Ҳар сафар бу юртда бир хушхабарни эшитасан, киши. Тошкент — Бухоро йўналишида тезюрар поезд қатновининг йўлга қўйилгани шундай янгиликлардан биридир. Бу — Ўзбекистонда барча соҳа қатори туризм ҳам жадал ривожланаётганига яққол мисол бўлади.

Соҳадаги бундай ютуқлар ўзимизники, албатта. Лекин улар билан кифояланиб қолиш мумкин эмас. Президентимиз Бухоро вилояти сайловчилари вакиллари билан учрашувида ана шу ҳақда тўхталиб, келгуси беш йилда 50 та янги меҳмонхона қуриш ва мавжуд 10 та меҳмонхонани кенгайтириш ҳисобига улардаги яшаш ўринлари сонини мавжуд 4,5 мингтадан 6,5 мингтагача етказиш вазифасини қўйди. Ҳозирги кунда воҳада экотуризм, агротуризм, экстремал туризм ҳамда туяларда сайр қилиш каби янги йўналишларни очиш ва ривожлантириш чора-тадбирлари кўрилмоқда. Қисқача айтганда, Фармон ижросини таъминлаш натижасида 2021 йилга бориб, Бухорога келадиган хорижий сайёҳлар сони қарийб икки баравар ошади.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган