XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 28 Декабрь 2016

Атоқли шоирга чексиз эҳтиром

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбирлар бўлиб ўтди.

Бу ёруғ оламда тириклик боғини ўз номи, эзгу амаллари билан безаб, нурафшон этган инсон бир умр келажак авлодлар қалбида яшаши айни ҳақиқат. Халқимизнинг ардоқли фарзанди Эркин Воҳидов ҳам беқиёс истеъдоди билан умри бардавом ижодкорга айланди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори шоир хотирасини абадийлаштиришда алоҳида аҳамиятга эга.
Дарҳақиқат, Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғулари тараннум этилган, юксак инсоний фазилатлар улуғланган асарлари билан миллий маданиятимиз ривожига, халқимиз маънавиятининг юксалишига муносиб ҳисса қўшган шоирнинг ҳаёти ҳамда ижод йўли бугунги ёш авлод вакиллари учун сабоқдир. Унинг ижоди халқчиллиги ва ҳаётийлиги, асарларининг чин маънода ҳикматларга бойлиги билан адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллади.
Шоирнинг 80 йиллигига бағишлаб ташкил этилган тадбирлар Қўқон шаҳридан бошланди. Бу ердаги мусиқали драма те-атрида уюштирилган адабий-бадиий кечада Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган таниқли шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар, шоирнинг оила аъзолари, кенг жамоатчилик вакиллари қатнашди. Тадбирда сўзга чиққанлар мамлакатимизда ижод аҳлига кўрсатилаётган юксак эътибор адабиёт, санъат, маданият ҳамда маънавиятимизни, илм-фанни равнақ топтириш, янгича фикр ва дунёқарашга эга бўлган авлодни вояга етказиш улкан аҳамият касб этаётганини таъкидлашди.
— Атоқли шоирнинг ибратли ҳаёт йўли, асарлари халқимиз қалбидан чуқур жой олган, — дейди Ўзбекистон Республикаси халқ шоири, Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими раҳбари Энахон Сиддиқова. — Устоз Эркин Воҳидовнинг асарлари кўлами, мазмуни, халқоналиги билан диққатга сазовор. Бундай инсонларнинг номи ҳам, мероси ҳам биз учун жуда қадрли, доимо эъзозимизда бўлишга лойиқдир.
Олтиариқ туманидаги шоир туғилган хонадонда “Эркин Воҳидов уй-музейи”нинг очилиши бўлиб ўтди. Унда 100 га яқин экспонатлар, фотосуратларга кўчган ҳаётий ва ижодий лавҳалар акс этган. Шоирнинг ўғли Х. Воҳидов бундай эҳтиром учун оила аъзолари номидан миннатдорлик билдирди.
— Эркин Воҳидов ўз ижодий фаолиятида халқимиз орзу-ўйларини бадиий ифодалади, миллатимиз тақдирига дахлдор муаммоларни дадил кўтариб чиқа олди, — дейди шоирнинг болаликдаги синфдоши Орифжон ота Сиддиқов. — У шеъриятнинг деярли барча жанрида юксак савияда баракали ижод қилди, комедия ва достонлар яратди, жаҳонга машҳур ижодкорлар асарларини ўзбек тилига таржима қилди.
Фарғона давлат университетида Эркин Воҳидовнинг адабий меросига бағишланган илмий-амалий конференция, Фарғона шаҳридаги Театр-концерт саройида эса адабий-бадиий тадбир уюштирилди.
Фарғона туманидаги “Отчопар” спорт мажмуида шоир хотирасига бағишлаб кўпкари ўтказилди.


Элёржон ЭҲСОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Ҳамиша ёдимизда Халқ шоирига эҳтиром »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган