XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 22 Декабрь 2016

«Шоиру шеъру шуур»

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудида Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон Республикаси халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий учрашувлар, адабий кечалар бўлиб ўтмоқда.

 

Мазкур анжуманларда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 7 декабрдаги “Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори замонавий ўзбек адабиётининг йирик вакили ижодий меросини кенг ўрганиш, унинг мазмун-моҳиятини ёш авлодга етказишда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланаяпти. 

Ана шундай тадбирлардан бири Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилди. “Шоиру шеъру шуур” мавзуида уюштирилган мазкур анжуманда адабиёт ихлосмандлари, олимлар, ёзувчи ва шоирлар, талаба-ёшлар иштирок этди. 

Эркин Воҳидов ўзининг сермазмун, бадиий юксак шеър ва достонлари, драматик асарларида она юртимиз ва халқимизга, миллий қадриятларимизга меҳр ва садоқат туйғусини катта маҳорат билан мадҳ этди. Унинг бетакрор ижоди миллий руҳи ва -халқчиллиги, ҳаётийлиги билан адабиётимиз хазинасидан муносиб ўрин эгаллади. 

Атоқли шоир ярим асрдан зиёд ижодий фаолияти давомида ўнлаб шеърий тўпламлари, “Нидо”, “Қуёш маскани”, “Руҳлар исёни”, “Кўҳинур” каби достонлари, “Олтин девор”, “Истанбул фожиаси” сингари саҳна асарлари, “Сўз латофати” бадиий рисоласи, жаҳон адабиётининг Ҳофиз Шерозий, Мирзо Бедил, Гёте, Сергей Есенин каби мумтоз намояндалари меросидан қилган таржималари билан ўзига хос ижодий мактаб яратди. Унинг турли жанрдаги ўнлаб асарлари дунёдаги кўплаб тилларга таржима қилинди. 

Мустақиллик йилларида шоирнинг ижодий ва ижтимоий фаолияти янада ёрқин намоён бўлди. Ватанимиз озодлигини, халқимизнинг эркин, обод ва фаровон ҳаётини тараннум этадиган, инсон қадр-қимматини улуғлайдиган бир қанча янги шеърий асарлари, она тилимиз, миллий қадриятларимиз, буюк аждодларимиз меросини асраб-авайлашга бағишланган китоблари, бунёдкор замондошларимизнинг фидокорона меҳнати, юртимиздаги улкан ислоҳот ва ўзгаришлар ҳақидаги публицистик мақолалари кенг жамоатчилик ўртасида катта қизиқиш уйғотди.

— Эркин Воҳидов қаламига мансуб кўплаб асарлар халқимизнинг маънавий мулкига айланган, — дейди адабиётшунос О. Мадаев. — Таниқли сўз заргари қолдирган бой маданий мерос ҳали яна кўп асрлар давомида ёш авлод тарбияси, уларнинг маънавий юксалишида муҳим ўрин тутади. 

Анжуманда шоир ижодига бағишлаб ўқувчи-ёшлар томонидан тайёрланган адабий-бадиий композиция намойиш этилди. Унинг доирасида ташкил қилинган “Ўзбекистон, ўзбегим” мавзуидаги кўргазма ҳам барчада катта таассурот қолдирди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган