XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 20 Декабрь 2016

Ёшликнинг ёрқин таассуротлари

Пойтахтимизда “Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остида ёшлар ҳафталиги бўлиб ўтди.
Ёшлар — бизнинг келажагимиз, эртанги кунимизнинг ҳал қилувчи кучи. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар замирида жисмонан соғлом, маънан етук, замонавий билимлар ва касб-ҳунарларни эгаллаган, мустақил ҳамда ижодий фикрлашга қодир, интеллектуал салоҳияти юксак ёш авлодга ғамхўрлик қилишдек эзгу мақсад мужассам.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан 2016 йил 14 сентябрда имзоланган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун ижроси доирасида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Олий ва ўрта махсус таълим, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари, Ўзбекистон Бадиий академияси, “Ўзбеккино” Миллий агентлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида уюштирилган мазкур ёшлар ҳафталиги бу борада йирик лойиҳалардан бири бўлди.
Беш кун давом этган тадбирлар дастурида халқаро олимпиадалар, танловлар, спорт мусобақалари ғолиблари, санъат ва маданият намояндалари, илм-фан арбоблари, кино ва мода йўналишида ижод қилаётган ёшлар, иқтидорли йигит-қизлар фаол қатнашди.
Турли кўргазмалар, фестиваллар, интерфаол маҳорат дарсларида ёшлар кино, мода ва -дизайн, театр, туризм, экология каби соҳаларга доир билим ва салоҳиятини намоён қилди. “Қувноқлар ва зукколар”, “Тафаккур синовлари” кўрик-танловлари эса иштирокчиларни қизғин баҳс-мунозараларга чорлади.
Ҳафталикнинг ёрқин лойиҳаларидан бири — Ўзбекистонда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилишга қаратилган “Янги нигоҳ” видеороликлар танлови совриндорларини тақдирлаш маросими бўлди. Ушбу тадбирни ўтказишдан асосий мақсад мамлакатимизда ёшлар туризмини ривожлантириш, туман ва шаҳарларнинг туристик салоҳияти, жойлардаги тарихий обидалар, зиёратгоҳлар, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни тарғиб қилиш, навқирон авлод вакилларида ватанпарварлик ҳиссини мустаҳкамлаш, юртимиз тарихига қизиқиш ва ҳурматни кучайтиришдан иборатдир. Бу йилги танловга “Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг экотуризм салоҳиятини намоён этган энг яхши видеоролик”, “Миллий қадрият ва урф-одатларни тарғиб этишга қаратилган энг яхши видеоролик”, “Ўзбекистоннинг муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлари тўғрисидаги энг яхши видеоролик” номинациялари бўйича 500 дан ортиқ ижодий ишлар келиб тушди. Улар орасидан энг муносиблари эътироф этилди.
Ёшлар ижод саройида ўтказилган “Мода ва дизайн фестивали”, ёшлар ҳамда болалар дефилеси ҳам қизғин таассуротларга бой бўлди. “Осиё рамзи” Ўзбекистон дизайнерлар ва модельерлар уюшмаси томонидан ташкил этилган анжуманда таниқли дизайнер ва модельерлар, маҳоратли ижодкорлар, мода мактабларининг вакиллари қатнашди.
Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Республика рассомлик коллежи ўқувчилари ўзларининг ижодий орзулари, ностандарт ёндашувлар ва ҳар томонлама қизиқишларини ёрқин ифода этадиган коллекцияларни омма эътиборига ҳавола қилди.
Фестиваль доирасидаги ёшлар ва болалар дефилесида ранг-баранг ва бежирим либослар коллекцияси тақдим этилди. Бундай либослар миллий, замонавий ва спорт услубида, қўл меҳнати билан, шунингдек, кундалик, авангард ҳамда байрамона шаклда яратилган. Фестивалнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, унда намойиш қилинган болалар либосларининг намуналари мамлакатимиздаги тўқимачилик ва енгил саноат корхоналарида кенг миқёсда ишлаб чиқариш учун тавсия этилди.
Яна бир қизиқарли лойиҳа — “Талабалар театр студиялари фестивали”да ёшлар таълим-тарбиясида муҳим ўрин тутадиган мавзулар саҳналаштирилди. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, Тошкент ахборот технологиялари университетининг Нукус филиали, Навоий давлат кончилик институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти талабаларининг театр жамоалари томонидан саҳналаштирилган спектаклларга томошабинлар илиқ муносабат билдиришди. Айниқса, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети “Жайҳун” талабалар театр-студиясининг “Бир қадам” спектаклида ҳар бир инсон тинчлик, омонликнинг қадрига етиб, ўз умрини яхши амаллар билан безаб яшаши зарурлиги каби эзгу ғоялар илгари сурилгани билан кўпчиликда алоҳида таассурот уйғотди.
Ҳафталик давомида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг якуний босқичи ўтказилди. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, талабалар ҳаётида учраб турадиган камчилик ва нуқсонларни юмористик ҳамда сатирик жанрлар орқали кўрсатиб беришга қаратилган танловда Андижон қишлоқ хўжалиги институтининг “Оғалар” жамоаси ғолибликка эришиб, махсус кубокни қўлга киритди.
“Эртанги кун бизники, марра бизники!” шиори остидаги ёшлар ҳафталиги санъат усталари ва ёш ижрочилар иштирокидаги гала-концерт билан якунланди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « «Тошкент қувончлари» «Шоиру шеъру шуур» »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган