XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 28 Май 2016

Бебаҳо қадриятлар намойиши

Бухорода анъанавий “Ипак ва зираворлар” фестивали бўлиб ўтмоқда. У вилоят ҳокимлиги, “Ўзбектуризм” Миллий компаниясининг Бухоро минтақавий бўлими, “Ҳунарманд” уюшмаси вилоят бошқармаси ҳамда бошқа бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда уюштирилди.

Мазкур тадбирда нафақат республикамиз, балки хорижий давлатлардан келган ҳунармандлар, туроператорлар, мамлакатимизда аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этмоқда.

— Бениҳоя бой маънавий меросимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди, — дейди таниқли зардўз, “Шуҳрат” медали соҳиби Бахшулла Жумаев. — Уни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш давлатимизнинг доимий эътиборида. Биз, ҳунармандларга яратиб берилган қулайликларни айтмайсизми? Мана бу сиз кўриб турган “Совға” ҳунармандчилик маркази истиқлол туҳфасидир. Миллий қадриятларни кенг тарғиб қилиш ҳамда ривожлантиришда эса “Ипак ва зираворлар” фестивалининг аҳамияти катта.

Шаҳарнинг қадимий қисмида рассомлар ҳамда миниатюра санъати, ўиждувон кулоллик мактаби, каштачилик, ипак гилам тўқиш, темирчилик, кандакорлик мактаблари вакиллари ўз касб маҳоратларини намойиш этишаяпти. Бу бежиз эмас, албатта. Буюк Ипак йўли ёқасида жойлашган кўҳна кентда миллий ҳунармандчилик равнақ топган. Унинг илдизи неча минг йилларга бориб тақалади. Мустақиллик шарофати билан халқ амалий санъатининг унутилаёзган турлари қайта тикланди. Хусусан, ипакдан тайёрланаётган буюмларга, шунингдек, минг дардга шифо зираворларимизга қизиқиш юқори.

— Мазкур фестивалда бу йил бешинчи марта қатнашаяпмиз, — дейди марғилонлик ҳунарманд Муроджон Абдуллаев. — Ипакдан тайёрланган атлас, адрас каби йигирма турдан зиёд матоларимизни кўргазмага қўйганмиз. Бухорода ўтаётган ушбу тадбир бизга ички ва ташқи бозордан харидорлар топишимизда қўл келаяпти. Кўриб турганингиздек, бу ерга юртимизнинг барча гўшасидан халқ амалий санъати усталари ташриф буюришган.

“Ипак ва зираворлар” фестивали анъанага кўра, Минораи Калон олдидан то Лаби Ҳовуз мажмуасига қадар бўлган йўналиш бўйлаб ташкил этилди. Карнай-сурнай садолари остида фольклор-этнографик дасталарининг чиқишлари, ҳунармандларнинг кўргазмалари, ярмаркалар, миллий спорт ўйинлари — буларнинг барчаси тадбир қатнашчиларига унутилмас завқу шавқ бағишламоқда.

Фестивалнинг сўлим Лаби Ҳовуз мажмуасида уюштирилган тантанали очилиш маросимида сўз олганлар мамлакатимизда моддий ва номоддий бойликларни асраб-авайлаш, уни янада бойитиш, Бухоронинг сайёҳлик салоҳиятини юксалтириш йўлида амалга оширилаётган ишларни алоҳида эътироф этдилар.

Фестиваль доирасида, шунингдек, Бухорога хорижий сармоялар, замонавий технологиялар ва инновацион лойиҳаларни жалб қилиш — туризм соҳасини ривожлантириш, хизмат кўрсатиш тизимини янгилаш ҳамда халқаро тан олинган маданий мерос объектларини сақлаб қолишнинг бош мезони мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган