«Sohibqiron.uz» сайти яратилди
  • 01 Апрель 2016

«Sohibqiron.uz» сайти яратилди

Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали мутахассислари томонидан “sohibqiron.uz” сайти яратилди. Бу буюк бобомиз Амир Темур таваллудининг 680 йиллигига ўзига хос туҳфа бўлди.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимлигида янги сайтнинг тақдимот маросими ўтказилди. Унда тарихчи олимлар, ўқитувчилар, талабалар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур сайтга Амир Темур шахси, унинг саркарда сифатидаги фаолияти, бунёдкорлик ишлари, илм-фан ривожига қўшган ҳиссаси, қолаверса, Соҳибқироннинг умр йўлига оид муфассал маълумотлар жойлаштирилган. Улуғ аждодимиз сиймосига оид фото ва видеолавҳалар ҳам мавжуд. Веб-саҳифадаги маълумотлар ўзбек, инглиз ва рус -тилларида тақдим қилинаяпти.  

ТАТУ Қарши филиали ахборот технологиялари кафедраси мудири Абдураҳмон Чўпоновнинг таъкидлашича, техник жиҳатдан жуда қулай ва фойдаланувчилар учун осон ишланган мазкур сайтга “Android” операция тизимига эга мобиль алоқа воситалари орқали ҳам кириш мумкин. Сайтни янада такомиллаштириш борасида изланишлар давом эттирилмоқда. 

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn