XS.UZ
Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
  • 31 Март 2016

«...Жонки санга фидо бўлубтур»

Инсоният ҳаёти эркак ва аёл бутунлигида барқарор, бардавомдир. Шунга кўра, жамият тараққиётида эркаклар қанчалик муҳим роль ўйнаса, аёллар ҳам шунчалик аҳамиятли ўрин тутади. Жумладан, Алишер Навоий аёлни “ҳусн шоҳи” дея улуғлайди, уни қадрлаганларга юз жонини фидо қилмоққа аҳд айлаб, ошиқона жўмардликни ҳадди аълосига кўтаради:

Ишқ ичра анинг фидоси юз жон Ҳар жонки санга фидо бўлубтур.

“Маҳбуб ул-қулуб” — Алишер Навоийнинг ҳаётий ва ижодий тажрибалари якуни, хулосалари жавҳари мужассамлашган асар. Китобнинг “Кадхудолиғ сифати ва хотунлар зикрида” деб номланган фаслида аёллар хусусида сўз боради. Худди ана шунинг ўзиёқ Алишер Навоий аёлларни жамиятнинг муҳим бўғини, аҳамиятли тоифаси, деб билганидан далолат беради. Шоир ўз даври кишиси сифатида, эркак зотининг жамиятдаги фаоллиги, давлат ва мамлакатга қиладиган хизмати миқёси аёлга боғлиқ, деб ҳисоблайди: “Мувофиқ тушса кадбону, давлат ва жамиятга бўлмоқдурур ҳамзону”. Агарда аёл оқила бўлса, турмуш ободлиги ундан: ҳаётдан жафо етганда яхши аёл — дўсту ҳамдам, тақдирдан балолар юзланганда — ғамдошу ҳамнишин, улар фаришталарга яқин турадилар, бундай аёлга йўлдош, турмушдош бўлиш  саодат, тақдирнинг мубораклиги нишонасидир — Навоий оқила аёлларни мана шундай улуғлайди. 

Шубҳасиз, аёл учун энг улуғ мартаба — оналик. Ўтмиш адабиётимизда бу рутба ҳам баланд пардаларда васф этилган. Алишер Навоий онани “розиқи марсум”, яъни “қонуний ризқ берувчи” дея шарафлайди. Унинг насиҳатномаларида “Бошни фидо айла ато бошиға, Жисмни қил садқа ано қошиға”, ота ва онани тенг тутиб айтилган “Бу икининг хизматини бир бил, Ҳар неча ифрот эса, тақсир бил” қабилидаги гўзал ўгитлар бор. Шоир яна бир ўринда она сиймосини беҳад юксалтириб, “Ано ўрнин ато тутмас ўғилға, …Ки имкон йўқтурур бўлмоқ аносиз” деб ёзади.“Арбаъин”да эса ҳадисларга таяниб, “Жаннат боғлари оналарнинг оёғи остидадир. Жаннат боғларини кўришни истасанг, онанинг оёғи остида тупроқ бўлгил” дея уқтиради. 

Булар уммондай муаззам Алишер Навоий ижод оламининг аёлларга эҳтиромидан айрим сатрлар, холос. Бинобарин, жорий йилнинг мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани ҳам бобокалонларимизнинг эзгу орзуларига ҳамоҳанглиги билан бениҳоя қадрлидир.  

Нодира АФОҚОВА,

филология фанлари доктори. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган