Бебаҳо маънавий хазина
  • 03 Март 2016

Бебаҳо маънавий хазина

Тошкентда “Темурийлар даврида тил, маданият ва санъат тараққиёти” мавзуида республика  илмий-амалий анжумани ташкил этилди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамда  Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда навоийшунос олимлар, профессор-ўқитувчилар, изланувчи ёшлар буюк аждодларимиз Алишер Навоий, Камолиддин Беҳзод, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодий фаолияти ҳақида батафсил тўхталиб ўтдилар. Жумладан, мутафаккирларимизнинг тасвирий санъатга оид қарашлари, улар ижодида мақом санъати таҳлили, тил ва  адабиёт масалаларига оид бир қатор мавзулар -муҳокама этилди.

Навоий ва Бобур ғазалларига басталанган куй-қўшиқлар кечага алоҳида файз бағишлади.

Асалхон РАҲМАТУЛЛАЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn