«Лайли ва Мажнун» янги талқинда
  • 04 Февраль 2016

«Лайли ва Мажнун» янги талқинда

Муқимий номидаги ўзбек давлат мусиқали драма театрида  Алишер Навоий достони асосида яратилган “Лайли ва Мажнун” спектакли  қайтадан саҳналаштирилди.
У  Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Мирза Азизов томонидан саҳналаштирилган бўлиб, унда асосий ролларни Александр Бекжонов, Турғун Бекназаров сингари театрнинг  етакчи актёрлари ҳамда Дилором Иброҳимова, Равшан Иброҳимов сингари  ёш ижодкорлар ижро этишган.
Асар буюк  бобокалонимиз Алишер Навоий таваллудининг 575 йиллигига бағишланган бўлиб, шу кунларда томошабинлар ҳукмига ҳавола этилиши режалаштирилган.


Дилфуза ҚАРШИБОЕВА.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn
Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Маъно ва ҳайрат Қадриятлар эъзози »