XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 28 Август 2015

Мусиқа маданияти муштараклиги

Самарқандда иш бошлаган халқаро конференциянинг бош мавзуидир

Мамлакатимизда истиқлол йилларида маданий ёдгорликлар давлат муҳофазасига олиниб, тарихий обидалар, номоддий меросни асраб-авайлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида миллий қадриятларимизни тиклаш, илм-фан ва санъатни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар ҳал қилувчи аҳамият касб этаётир.
ЮНЕСКО шафелигида республикамизда кўплаб халқаро анжуманлар ўтказилиши, муҳим саналар нишонланиши ҳам мазкур йўналишда олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, халқимизнинг бой маънавий меросига эҳтиром ифодасидир.
Чунончи, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз шаҳарларидаги тарихий-маданий объектлар ЮНЕСКОнинг Жаҳон маданий мероси рўйхатига киритилгани юртдошларимиз қалбида чексиз фахр-ифтихор туйғуларини уйғотади. Бинобарин, Шашмақом, Катта ашула, Бойсун маданий мероси ва Наврўз ҳам инсониятнинг номоддий маданий мероси сифатида ЮНЕСКОнинг Репрезентатив рўйхатидан жой олган.
Кеча Самарқандда “Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги” мавзуида иш бошлаган халқаро конференциянинг очилиш маросимида шу ҳақда сўз юритилди. Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси маданият ва спорт ишлари вазири Баҳодир Аҳмедов, ЮНЕСКО Бош директорининг Халқаро алоқалар ва оммавий ахборот масалалари бўйича ўринбосари Эрик Фалт ва бошқалар Ер юзининг сайқали, деб эътироф этилган қадимий ва ҳамиша навқирон Самарқандда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали ўзининг кўлами, миқёси, ранг-баранглиги, иштирокчиларнинг кўплиги жиҳатидан энг нуфузли анжуманлардан бирига айланганини таъкидлади. Буни 1997 йилда бўлиб ўтган илк фестивалда 33 та давлатдан вакиллар қатнашган бўлса, ўнинчи бор ўтказилаётган бу йилги тадбирда улар сони 70 га яқин эканлиги ҳам кўрсатиб турибди.
Анжуманда ЮНЕСКО томонидан Аскиянинг Репрезентатив рўйхатга киритилганлигини тасдиқловчи сертификат Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигига топширилди.
Дарҳақиқат, Шарқ халқларининг бетакрор миллий мусиқаси ва қўшиқлари, достон ҳамда мақомларини кенг тарғиб этиш, асраб-авайлаш ва ривожлантиришдек олижаноб мақсадга хизмат қилиш, ёш авлодни миллий мусиқа санъатига муҳаббат руҳида  тарбиялаш, халқлар ўртасида дўстликни мустаҳкамлаш ҳамда ижодий ҳамкорлик ва маданий алоқалар доирасини кенгайтириш — “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг асосий мақсадидир. Ушбу нуфузли санъат байрами доирасида учрашувлар, концертлар, давра суҳбатлари, тақдимотлар, танловлар ҳамда халқаро илмий анжуманлар ўтказиб келиниши ҳам анъанага айланиб, уларда  дунёнинг таниқли олимлари ўз маърузалари билан санъатшунослик равнақига улкан ҳисса қўшмоқдалар.
Жумладан, Х халқаро мусиқа фестивали доирасидаги мазкур анжуман “Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг муштараклиги” мавзуига бағишланганлиги бежиз эмас. Конференция маърузаларида жаҳон цивилизациясида Шарқ мусиқасининг ўрни ва аҳамияти беқиёс эканлиги яна  бир бор таъкидланади. Зеро, ўрта асрлардан бошлаб то ҳозирги кунгача Шарқда маданият ва таълим-тарбия, санъат ҳамда адабиёт соҳаларида беқиёс юксалиш, илмий ва ижрочилик, яъни “Устоз — шогирд” мактаблари вужудга келиши, улар бугунги кунда янги-янги истеъдод соҳибларининг юзага чиқиши ва вояга етишига сабаб бўлган. Ҳозирги глобаллашув жараёнида Шарқ  халқлари мусиқа маданиятининг ривожи ҳамда анъаналарининг сақланиб, равнақ топиши анжуман кун тартибидаги асосий масалалардан биридир.
Илмий конференцияда АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Жанубий Корея, Таиланд, Эрон, Афғонистон, Миср, Ўмон Султонлиги, Бутан, Озарбайжон, Германия ва бошқа давлатлардан жами 30 га яқин олимлар ҳамда мамлакатимиздан 50 нафардан зиёд етакчи ва ёш санъатшунослар ўз маъруза ҳамда чиқишлари билан  иштирок этмоқда. Тадбир доирасида тақдимотлар ва маҳорат сабоқлари ўтказилаётир.
Анжуманнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов сўзга чиқди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,
Мақсуд ЖОНИХОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбирлари.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган