XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 28 Март 2015

Маънавий тарбия маскани

Пойтахтимизда Халқаро театр кунига бағишлаб театрлаштирилган бадиий кеча бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, “Ўзбектеатр” ижодий-ишлаб чиқариш бирлашмаси томонидан уюштирилган мазкур тадбирда тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари, санъатшунос олимлар, актёрлар, олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар қатнашди.
Мамлакатимизда театрлар фаолиятини ривожлантириш, уларнинг репертуарини бадиий юксак спектакллар билан бойитиш, шунинг баробарида, ушбу масканларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва меҳнатини муносиб рағбатлантириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 1998 йил 26 мартда қабул қилинган “Ўзбекистон театр санъатини ривожлантириш тўғрисида”ги Фармон бу борада муҳим аҳамият касб этаяпти.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда юртимизнинг барча ҳудудида бири-биридан кўркам, миллий ва замонавий архитектура уйғунлигида барпо қилинган санъат масканлари фойдаланишга топширилди. Кўплаб театрлар янги қиёфа касб этиб, ижодкорларнинг жаҳон андозалари асосида меҳнат қилишлари учун зарур қулайликлар яратилди. Соҳага ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёш иқтидор эгаларининг ижодий салоҳиятини ошириш имкониятлари кенгайди.
Тадбирда қайд этилганидек, ўтган йили республикамиздаги мавжуд театрларда турли мавзу ва жанрларда 140 дан ортиқ янги асарлар саҳналаштирилиб, томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди.
Шунингдек, 2014 йил 22 январда қабул қилинган “Ўзбек Миллий академик драма театрининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарор ижроси доирасида мамлакатимиз бўйлаб қатор тадбирлар амалга оширилди. Бундан ташқари, ёш ижодкорларнинг “Дебют — 2014” V Республика театр санъати кўрик-фестивали, пойтахтимизда илк маротаба ўтказилган “Competizione dell‘Opera” ёш опера ижрочиларининг XIV халқаро танлови юртимиз жаҳоннинг энг равнақ топган санъат ва маданият марказларидан бири эканлигини исботлаб берди.
Тадбирда театр фахрийларига ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди. Санъат усталари ижросида концерт дастури намойиш этилди.

Дилмурод СОДИҚОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+