XS.UZ
Одам савдосига қарши курашиш — барчанинг вазифаси Яхшилик асло унутилмайди Нефть-газ саноатида илк кластер яратилади 123,7 миллион АҚШ доллари ўзлаштирилди Тарихий кошин юртимизга қайтарилди Тадбиркорликнинг самарали тармоғи Қалб қўри, меҳри ва саховати тафтидан ўнлаб истеъдодли санъаткорлар камолга етди Режасини ўзгартирмайди Эзгулик тараннуми Маънавий туҳфа Қадимий университетлар Ватани Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт
  • 17 Март 2015

Менинг бахтим

Бахт ҳақида ўйламоқ ҳам битта бахтдир,
Бахтлиларга бўйламоқ ҳам битта бахтдир.
Бахт аввали шукри бисёр эл бахтидир,
Бахт ҳақида куйламоқ ҳам битта бахтдир.
Оналарнинг дуосидан бахт сочилар,
Оталарнинг дуосидан йўл очилар.
Шу эл билан, шу юрт билан менинг бахтим,
Гар изимдан дуоларга қўл очилар.
Севмоқ гўзал, севилмоқ-ку, кўнгил зори,
Бу ҳам бахтдир, тутиб турса ёр хумори.
Менинг бахтим — муҳаббатнинг куйчисиман,
Ишқ аҳлига созлангандир дилим тори.
Юрт тинчлиги ёғдулари — менинг бахтим,
Озод элнинг орзулари — менинг бахтим.
Аждодларим руҳи шод бу ҳур Ватанда,
Фарзандларим кулгулари — менинг бахтим.
Айтсам сизга ўзбекона лўнда жавоб,
Биз ҳеч кимдан кам эмасмиз, завқим офтоб.
Менинг бахтим — Ўзбекистон фарзандиман,
Бир юз ўттиз миллат, элат дўсту аҳбоб.


Маҳмуд ТОИР,
Ўзбекистон халқ шоири.

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: « Элу юрт ардоғидамиз Эзгуликдан яшнаган замин »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган