Мафтункор санъат жозибаси
  • 01 Январь 2015

Мафтункор санъат жозибаси

Ватанимиз қадимдан санъат ва маданиятнинг бешиги бўлиб келган. Мумтоз мусиқа санъатимизга бағишланган кўплаб намуналар, ашулаларга болалигимдан қизиқаман. Шунинг учун ҳам келажакдаги ҳаётим ва фаолиятимни мусиқага боғлаганман.

Муҳими, бугун биз, ёшларнинг замонавий илм-фан ютуқлари ҳамда мусиқага оид билимларни пухта ўзлаштиришимиз учун барча имкониятлар мавжуд. Хусусан, мусиқа ва санъатга ихтисослаштирилган мактаб, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасалари фаолият юритмоқда. Улардаги шарт-шароитлар бугунги кун талабларига тўла жавоб беради.
Дунё вокалчиларини ўз атрофига жамлаган “Competizione dell‘Opera” итальян операси ижрочилари XIV Халқаро танловининг азим Тошкентимизда ўтказилганининг асосий сабаби ҳам юртимизда санъат ва маданият алоҳида қадрланиши, унинг равнақи учун давлатимиз раҳбари томонидан юксак эътибор қаратилаётгани билан боғлиқдир. Унга йиғилган машҳур театр раҳбарлари, опера мутахассислари, ёш ижрочилар мамлакатимиз санъат соҳасидаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, Ўзбекистон наинки Шарқ дарвозаси, балки дунё тамаддунига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган давлат, дея таъриф беришди.
Менинг мазкур халқаро танловда олий мукофот — Гран-прини қўлга киритганим ҳам санъатсевар халқимизнинг ютуғидир. Албатта, бундай юксак эътироф ижодимни янада янги поғоналарга кўтариш, опера йўналишида юксак чўққиларни эгаллашимга ундайди.

Барно ИСМАТУЛЛАЕВА,
«Competizione dell’Opera» итальян операси ижрочилари XIV Халқаро танлови ғолиби,
Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn