XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 20 Декабрь 2014

Қонунийлик, ошкоралик ва холислик тамойиллари асосида

2014 йилги сайлов кампаниясининг бориши устидан кузатувни амалга оширадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси Ўзбекистонда 8 декабрдан ишга киришган эди. Унинг таркибида Ҳамдўстлик давлатлари ҳамда МДҲ Ижроия қўмитасидан 76 нафар кузатувчи бор.

МДҲ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясига ўтган даврдаги кузатув якунлари юзасидан оралиқ ҳисоботни тақдим қилди. Унда қонунчиликни такомиллаштириш, сайловни ўтказиш амалиёти, яқинлашиб келаётган овоз бериш жараёнларига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган катта миқёсдаги ишлар баён этилган.
Жумладан, ҳисоботда маълум қилинишича, миссия аъзолари томонидан сайлов қонунчилигини ўрганиш мобайнида улардаги сайловни ташкил этиш ва ўтказиш, сайловолди ташвиқоти тартиби, сайлов қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликнинг кучайтирилиши ҳамда бошқа ўзгартиш ва тузатишларга алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидланишича, жорий йилда Конституциянинг 117-моддасига киритилган тузатишларга мувофиқ, Марказий сайлов комиссиясига доимий асосда фаолият юритадиган, мустақил конституциявий орган мақоми берилиб, унинг фаолияти принциплари мустақиллик, қонунийлик, коллегиаллик, ошкоралик ва адолатлилик эканлиги белгилаб қўйилди.
Миссиянинг билдиришига кўра, Марказий сайлов комиссияси сайлов кампаниясига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича изчил ҳамда мақсадли ишларни амалга оширмоқда. Шу мақсадда 2014 йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш бўйича тадбирлар дастури қабул қилиниб, унда сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишнинг асосий принциплари, устувор йўналишлари ҳамда тадбирлари кўрсатиб ўтилган.
МДҲнинг узоқ муддатли кузатувчилари Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Самарқанд, Тошкент, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида сайлов комиссияларининг сайловга қандай тайёргарлик кўраётганлигини ўрганиб чиқишди. Улар участка сайлов комиссиялари тегишли услубий адабиётлар, қонун-қоидаларни қўллашга доир ҳужжатлар тўплами, сайлов тўғрисидаги ахборот ва кўргазмавий материаллар ҳамда қўлланмалар билан таъминланганини таъкидлашди. Округ ва участка сайлов комиссиялари самарали фаолият юритиши учун овоз бериш кабиналари, шаффоф сайлов қутилари, техника жиҳозлари, алоқа воситалари ҳамда автотранспортлар билан тўлиқ таъминланди.
Сайлов комиссиялари фаолиятининг ошкора ва очиқ хусусиятга эга эканлиги, унда халқаро кузатувчилар, сиёсий партиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этаётгани ҳақида тўхталиб ўтилди.
Ҳисоботда қайд этилишича, Марказий сайлов комиссияси сайлов жараёнининг ошкоралиги ва очиқлигини таъминлаш учун оммавий ахборот воситалари салоҳиятидан самарали фойдаланмоқда. Телевидение ҳамда радиоканаллар орқали сайлов ҳақида ахборот роликлари мунтазам бериб борилмоқда.
Жамоатчиликни холис ва тезкор хабардор қилиш мақсадида Марказий сайлов комиссияси ҳузурида 2014 йилги сайловларни ёритиш бўйича республика матбуот маркази, вилоят сайлов комиссиялари ҳузурида эса матбуот гуруҳлари ташкил этилди.
Шунингдек, ҳисоботда сайловчилар учун ҳуқуқий мавзу бўйича комплекс тушунтириш тадбирлари, участка сайлов комиссиялари аъзолари учун семинар-тренинглар, фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, шу жумладан, хорижлик экспертлар иштирокида республика сайлов тизимини такомиллаштириш, умумэътироф этилган халқаро нормалар ва стандартларга мувофиқ демократик сайловлар ўтказиш амалиёти масалаларига бағишланган халқаро конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ташкил қилингани ҳақида ҳам айтиб ўтилган.
Унда атроф-муҳит муҳофазаси, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ масалаларнинг долзарблиги боис парламент қуйи палатасида Ўзбекистон экологик ҳаракатига 15 та депутатлик ўрни ажратилгани эътироф этилган.
Оралиқ ҳисоботининг алоҳида бўлимида сайловолди ташвиқоти ҳақида сўз юритилган. Унга кўра, сиёсий партияларга туманлар ва шаҳарлардаги ташқи реклама воситаларига сайловолди ташвиқот материалларини жойлаштириш учун тенг шароитлар тақдим этилган. Сайловчилар билан учрашувлар очиқлик, ошкоралик руҳида, қонуний асосда, миллий менталитет ва қадриятларни ҳисобга олган ҳолда ўтказилмоқда.
МДҲ кузатувчилар миссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловини кузатиш натижалари бўйича хулоса ҳамда баҳоларини сайлов якунлангандан сўнг маълум қилади.
Шу муносабат билан мухбиримиз Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кузатувчилари миссияси аъзоларидан интервью олди.

Сергей ЛЕБЕДЕВ,
миссия раҳбари, МДҲ Ижроия қўмитаси раиси:
— Миссиямиз вакиллари Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида бўлишди. Катта миқёсдаги тайёргарлик ишлари билан танишдик. Республика сайлов қонунчилигидаги ижобий ўзгаришлар, хусусан, Марказий сайлов комиссиясига конституциявий мақом берилганини мамнуният билан қайд этамиз. Бу сайлов органи иш даражаси ва масъулиятини оширади. Алоҳида таъкидлашни истардимки, МДҲ миссияси таркибига сайлов бўйича катта тажрибага эга инсонлар киритилган. Уларнинг орасида Ҳамдўстлик давлатлари парламентлари аъзолари, дипломатлар, МДҲ Ижроқўми аъзолари ва ходимлари бор. Баҳолар холис бўлишини шундан ҳам билиш мумкин. Кузатувнинг биз қўллайдиган асосий принципи — ёндашувда холислик ва мамлакат қонунларига қатъий риоя этишдир.
Олиб борилган катта тайёргарлик ишларини кузатар эканмиз, бу сайлов юқори ташкилотчилик руҳида, Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ ўтказилади, дейишимизга асос бўлади. Энг муҳими, бу республика фуқароларига ўз хоҳиш-истакларини эркин билдириш имконини беради.
Кўппартиявийлик тизими ривожи Ўзбекистоннинг яна бир ютуғи, деб ҳисоблайман. Бу ерда тўртта партия фаолият юритмоқда. Сайловчиларда уларнинг қарашларига жавоб берадиган дастурга эга номзодга овоз бериш имкони бор. Бу катта афзалликдир.

Владимир ЧУРОВ,
Россия Федерацияси Марказий сайлов комиссияси раиси:
— Ўзбекистонлик ҳамкасбларимни Марказий сайлов комиссиясига конституциявий мақом берилганлиги билан табриклайман. Биз ҳам шунга эришишга ҳаракат қилаяпмиз. Шубҳасиз, бу Марказий сайлов органининг реал мустақиллиги, молиявий ва ҳуқуқий мустақиллигини оширади. Бу жуда муҳим жиҳатдир. Чунки эски демократия амалда бўлган давлатларда, марказий сайлов органи ё умуман йўқ ёки сайловларни ташкил қилиш фақатгина назорат характерига эга, холос. Яқинда Испанияга бордим. У ерда сайлов органига суд мақоми берилган. Яъни аниқ сайлов ташкилоти йўқ, фақатгина маҳаллий ҳокимият ва ИИВ томонидан назорат бор. Марказий сайлов органи конституциявий мақомга эгалиги жуда муҳим. Ўзбекистонда эса бу борада Конституцияга ўзгартиш киритилиб, жуда одилона қарор қабул қилинган.
Сайловни ташкил этиш катта меҳнат, кампаниянинг барча иштирокчилари учун улкан тайёргарлик, ўз навбатида, байрам ҳамдир. Чунки айнан сайлов куни мамлакатни янада ривожлантириш ва халқ турмуш фаровонлигини оширишга масъул ҳокимият органлари шаклланади.

Евгений СЛОБОДА,
МДҲ Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи:
— Ўзбекистоннинг сайловга оид қонунчилик ҳужжатлари билан танишиб чиқиб, шунга ишонч ҳосил қилдимки, мамлакатингизда халқаро талабларга жавоб берадиган сайлов тизими яратилган. Асосий Қонунга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар сайлов жараёнининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлайди.
Ўзбекистондаги сиёсий партиялар томонидан сайловолди ташвиқоти даврида турли фикрлар ва жамиятни равнақ топтиришнинг стратегиялари тақдим этилди. Сиёсий партиялар фуқароларни бирлаштирар экан, уларнинг ҳуқуқий манфаатларини ифодалайди.
Пойтахт ва Қорақалпоғистон Республикасидаги сайловчиларга яратилган шароитлар яхши таассурот қолдирди. Барча сайлов участкалари фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлиги сиёсий партиялар, оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда кузатувчилар иштирокида мажлислар ўтказиш йўли билан таъминланган. Эътиборлиси, ушбу жараёнда ёшлар, хотин-қизлар фаол қатнашаяпти.

Марина АФОНИНА,
МДҲ Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи:
— Мамлакатингизда сайловларни ўтказиш борасида катта тажриба тўпланган. Ўтган даврда Ўзбекистон миллий қонунчилиги сезиларли даражада такомиллаштирилди. Фуқароларнинг сиёсий фаоллиги ошмоқда, ҳуқуқий маданияти юксалмоқда. Бу эса уларда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва юрт келажагига дахлдорлик туйғуси юксалиб бораётганидан далолат беради.
Яқинда Самарқандда бўлдим. У ерда сайловчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишдик. Барча сайлов участкалари зарур воситалар билан жиҳозланган, ҳуқуқий адабиётлар билан тўлиқ таъминланган. Она ва бола хоналари учун алоҳида жой ажратилган.
Сайлов участкалари таркибига кўпни кўрган, эл орасида обрў-эътиборга эга бўлган, аввалги сайловларни ўтказишда ҳам фаол иштирок этиб, тажриба орттирган фуқаролар жалб қилинган. Бу эса сайловларни адолат тамойиллари асосида ўтказиш, сайловчиларнинг сайловда фаол қатнашиб, ўз конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришида муҳим роль ўйнайди.

«Халқ сўзи» мухбири
Қобил ХИДИРОВ
ёзиб олди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган